Latest news

16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  2 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1

Обид Худоёров: "Нефтчи" Суперлигага ҳақли" News

Обид Худоёров: "Нефтчи" Суперлигага ҳақли"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Обид Худоёров ўз фикрларини билдириб ўтди.



Ўйин ҳақида

- Бугун ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Мураббийлар ҳар-хил фикр билдиради, лекин менга ёққани бугун очиқ футбол бўлди. Гарчи гол бўлмаса ҳам жуда шиддатли ўйин кўрдик.

- Бугунги ўйинда "Қизилқум" таркибида бир қатор ротацияларга қўл урилди. Шу холатга изох берсангиз?


- Кубок доирасидаги барча ўйинларга тўхталиб ўтсам, асосан ўйин амалиёти кам бўлган йигитларга имконият берилди. Таркибга ўринбосарлар жамоасидан ҳам футболчиларни жалб этдик. Жуда ҳам бахт деб ҳисоблайман, бу нарса ўзимизнинг ҳам бошимиздан ўтган, бугун таркибимизда биринчи бор катта футболда майдонга чиққан ёш футболчилар ҳам бор эди. Ҳаммада бўлгани сингари уларда ҳам ҳаяжон бўлди. Лекин ўзини оқлади, бугун улар ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилишди.

- Жамоа кубок учрашувларида 3 та ўйинда жами 7 очко жамғарди. Буни нормал холат деб баҳоласа бўладими?


- Менимча ҳа. Иккинчи таркибни қўйди, ёшларни туширди деган гаплар бўлиши мумкин. Лекин биринчи ёки иккинчи таркиб деган нарса йўқ, ким майдонга тушса ҳар томонлама ўзини кўрсатишга ҳақли. Кубок учрашувларида таркибга жалб этилган футболчилар ўзларини кўрсатишди деб ўйлайман.

- Кубок учрашувларида сизлар билан биргаликда 3 та Про-лига жамоаси иштирок этди. "Нефтчи" жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?


- "Нефтчи" жамоасининг бу йилги кўрсатаётган ўйини ва таркиби жиҳатидан айтсак, бу жамоа Суперлигага ҳақли. Ўйинларини теоевидение орқали кузатаяпмиз, жамоа таркибига бир қатор иқтидорли футболчилар жам бўлган. Ўтган мавсум Суперлигада "Сурхон" таркибида ўйнаган футболчилар, бундан ташқари бир қатор ёшлар ҳам "Нефтчи" таркибига жалб этилган. Жамоани Суперлигада кутиб қоламиз. Бугун биз таркибимизни шунга мослаб танлагандик.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика