Latest news

22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  2 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  3 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  4 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  5 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  6 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  21 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  6 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  4 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  2 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  12 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1

Обид Жўрабоев: "Устунликка эришсакда, ғалаба қозониш насиб этмади" News

Обид Жўрабоев: "Устунликка эришсакда, ғалаба қозониш насиб этмади"

Бу йилги чемпионат арафасида "Навбаҳор" таркибидан жой олган Обид Жўрабоев наманганликлар сафида мунтазам равишда майдонга тушиб келмоқда.

Жўрабоев ҳам бошқа жамоадошлари каби Муборакдан ижобий натижа билан қайтиш умидида эди. Аммо, "Навбаҳор" 4-турда ҳам мухлисларига ғалаба тортиқ эта олмади. Футболчи учрашув хусусида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Бугунги учрашув ҳақида нима ҳам дея олардим. Ўйин давомида устунликка эришдик. Тўпни назорат қилиш ва ҳужумлар ташкил этиш борасида ёмон ҳаракат қилмадик. Аммо, натижа ижобий кўриниш ҳосил қилмади. Мухлислар ва ўйинимизни четдан кузатаётганларга ўйиндан кўра натижа муҳимроқ. Яъни ўйин эсдан чиқади, натижа эса тарихда қолади. Биринчи бўлим охирларида жарима зарбасидан кейин ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Дарвозабонимизни ушбу тўпни қайтариши қийин эди. Ўйин борасида олиб қараганда, "Машъал" футболчиларидан устун эдик. Камида дуранг қайд этишимиз ёки бўлмаса ғалаба қозонсак бўларди.

Танаффусдан кейин ҳисобни тенглаштиришни уддасидан ҳам чиққандик. Бироқ, голдан кейин ҳаракатларимизда қандайдир пасайиш юзага келиб, йўқ жойдан иккинчи тўпни ўтказиб юбордик. Тўртта турдан бери ғалаба қозонишга эриша олмаяпмиз. Бунинг сабабини тушуна олмаяпмиз. Назаримда ғалаба бизга кулиб боқишни истамаяпти. Аслини олганда учрашувлар давомида гол уриш борасида кўплаб имкониятлар бўлмоқда. "Машъал" эса иккита имкониятдан самарали тарзда фойдалана олди. Балки бизга омад етишмаётгандир.  Камчиликлар устида ишлаб, мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз, - дейди Жўрабоев.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика