Latest news

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  4 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  22 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Обид Жўрабоев: "Нефтчи"ни омад ва вазиятлардан фойдаланиш ҳисобига мағлуб этдик" News

Обид Жўрабоев: "Нефтчи"ни омад ва вазиятлардан фойдаланиш ҳисобига мағлуб этдик"

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси Про лига 16-турида ўз майдонида турнир жадвалида карвонбошилик қилаётган "Нефтчи" жамоасини қабул қилди.

Шиддатли ва қизиқарли кечган учрашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг "Динамо"нинг тажрибали футболчиси Обид Жўрабоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Ғалаба билан табриклаймиз. Про лига етакчиси "Нефтчи" билан ўйиндаги ғалаба жамоага навбатдаги ўйинларда қўшимча куч ва ишонч берадими? Умуман ўйин борасидаги фикрингиз қандай?

- Табрик учун катта раҳмат. Бугунги учрашув биз учун муҳим ҳисобланар эди. Ғалаба қозонишга қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик. "Нефтчи" ҳозирча биринчи ўринни эгаллаб турибди. Олдинда яна тўртта тур қолди. Имконият ҳар доим бор деб бежиз айтишмайди. Охиригача курашамиз. Олдинга қараб интилишда давом этамиз. Мақсадимиз Суперлигага йўлланмани қўлга киритиш. Қолган учрашувларни мағлубиятсиз ўтказсак олдимизга қўйилган мақсадимизга эришишимиз мумкин. Ҳаммаси олдинда. Қийин ўйин бўлишига қарамасдан 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди, "Нефтчи" ҳам яхши шаклланган жамоалардан биридир. Биринчи голни уриб олганимиздан сўнг бизда умид ва ғалабага бўлган ишонч янада ортди. Пенальтидан ҳисобни оширганимиз ғалабага бўлган ишончни мустаҳкамлади. Осон ўйин ўтказмадик. 

- Бир сўз билан айтганда "Нефтчи" ниманинг ҳисобига мағлуб этилди? Рақиб таркиб жиҳатдан кучли ва ўз ўйинини тўғри йўлга қўйиб олган эди. Бошқа жамоалар фойдалана олмаган хато ва камчиликларидан "Динамо" фойдаланди десак тўғри бўладими?

- Бугунги ғалабамизда омад биз томонда бўлди. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаландик. Тўғри "Нефтчи" кучли эди. Ўз майдонингизда ҳар қандай жамоага қарши ўйнашингиздан қатъий назар мағлубиятга учрасангиз тўғри келмайди, мухлислар ҳам хафа бўлади. Уй учрашувларидаги ғалаба қўшимча куч беради. "Нефтчи"да ўйин томонлама камчилик ёки бошқа хатолар сезмадик. Шунчаки омад бизга кулиб боқди. Вазиятлардан самара чиқара олганимиз ва ҳаракат қилганимиз учун гол урдик. Ғалабада асосий омил шу бўлди деб ўйлайман. 

- Аввалги икки турда жамоага ғалаба қозониш учун нима камлик қилган эди?

-  "Турон" билан кечган баҳсда охирги дақиқаларда стандарт вазиятдан тўп олиб чиқдик ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Кутилмаган ҳолда гол ўтказиб юборганимиз ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Жамоада ҳаммаси яхши, камчиликлар йўқ. Йигитлар руҳий томондан тушкунликка тушишгандир.  Бу футбол, унда гоҳида ютасиз ёки ютқазасиз. "Турон"га қарши беллашувда биринчи бўлиб биз ҳисобни очдик. Сўнг улар ҳисобни тенглаштирди. 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишгач ётиб олиб ўйин чўзиш, асабга тегадиган ҳолатлари кўп бўлди. Бизга гол уришимизга ва ўйнашимизга халақит беришди. "Шўртан" билан ўз майдонимизга муҳим очкони бой бердик. Балки ҳаммаси яхшилликадир. Олдинга қараб ҳаракат қиламиз. 

- "Динамо" эндигина Сергей Лушчаннинг услубига мослашаётган эди. Мана шундай қийин паллада яна мураббийнинг алмашиши жамоага қай даражада таъсир қилади? Бу саволга жавоб беришингиз қийин, аммо бунда футболчиларга осон бўлмайди...

- Мураббий алмашиши, ўзгаришлар биз футболчиларга боғлиқ эмас. Лекин Сергей Иванович Лушчан яхши жамоа ташкил қилди. Ўйин услубини шакллантирди, буни кучайтирди. Мураббийга раҳбарият томонидан эътирозлар бўлгани сабаб ишдан олингани йўқ. Ўз хоҳишига кўра ишдан кетди. Ҳозирча ёрдамчи мураббийлар қўл остида ҳаракат қиляпмиз. Бизга мураббийлар нима деса ўшани қиламиз. Яхши ёки ёмонга ажратиш футболчиларга тўғри келмайди. Барчасини раҳбарият ҳал қилади.

- Жамоада ички муҳит, ёш ва тажрибали футболчилар, янги келиб қўшилганлар орасида муносабат қандай?

- Ички муҳит ёмон эмас, яхши. Тўғриси, Сергей Иванович келганидан сўнг ярим жамоа янгиланди. Бир-биримиз билан тезда чиқишиб кета олдик дея оламан. Ёш футболчилар ҳам мураббийдан кўп нарсалар ўрганди. Қайсидир маънода ўсишга эриша олди. Барчамиз аҳил ва иноқмиз. Ака-укадекмиз. Ички муҳит борасида муаммолар йўқ.

- Тажрибали футболчи сифатида жамоадаги ёшларнинг ҳаракатига қандай баҳо бера оласиз? Масалан Шарофиддин Шобиров, Муҳаммадқодир Ҳамралиев каби футболчилар ёмон таассурот қолдирмади...

- Тажрибали футболчи сифатида гапирадиган бўлсам, ёшларнинг ўйини яхши таассурот қолдирди. Ҳаммаси интилувчан ва ҳаракатчан болалар. Муҳаммадқодир Ҳамралиевни мураббиймиз қайсидир жиҳатлари учун маълум вақт имконият берди, ишонч билдирди, асосий таркибда майдонга туширди. Шарофиддин Шобиров ҳақида ҳам фикрим шундай. Яхши томонларини кўрмаганида, ҳаракатлари бўлмаганида уларга ишонч билдирмас эди. Бу футболчилар ўз устида ишламоқда. Ҳаракатдан тўхтамай ўз устида ишлашда давом этишса уларнинг келажаги порлоқ. Ёшларга нисбатан фикрим шундай.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика