Latest news

12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  0 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?  1 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  6 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  26 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7

Обид Ҳакимов: «Тожикистон чемпионати бизнинг Суперлигага қараганда кучсизроқ» News

Обид Ҳакимов: «Тожикистон чемпионати бизнинг Суперлигага қараганда кучсизроқ»

Бугунги кунда Тожикистоннинг «Хўжанд» жамоаси таркибида ўзбекистонлик икки футболчи тўп сурмоқда.

Жорий мавсумнинг биринчи қисмини «Андижон» таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Обид Ҳакимов эндиликда фаолиятини қўшни мамлакат чемпионатида давом эттирмоқда. Шунингдек, тажрибали ҳимоячи Вусол Магеррамов ҳам хўжандликлар шарафини ҳимоя қиляпти. 

Давралар оралиғида «Хўжанд» Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказганди. Айнан ўша йиғин чоғида тожикистонликлар 27 ёшли Обид Ҳакимов билан келишувга эришишди. Яқинда ушбу футболчидан ундан интервью олдик.

- Обид, Тожикистон клубига ўтишингиз қандай амалга ошди?

- Аслида бу таклиф «Андижон»да ўйнаётган пайтимдаёқ пайдо бўлганди. Лекин ўшанда ўйлаб кўриш учун вақт олгандим. Бу орада агентлардан бири «Хўжанд» жамоаси ва у ердаги шарт-шароитлар ҳақида етарлича маълумот берди. Қолаверса, дўстим Вусол Магеррамов ҳам «Шу клубга ўтсанг, бирга ўйнардик», деди. Шундан сўнг хўжандликлар таклифига розилик бердим.

- Қанча муддатга шартнома имзоладингиз? Кўрикдан ўтдингизми ёки тўғридан-тўғри жамоага қабул қилишдими?

- Шартнома бир йилга имзоланган. Лекин икки томонга ҳам маъқул бўлса, келишув яна узайтирилиши мумкин. Мураббийлар штаби ўйинларимни кўришган экан, тўғридан-тўғри шартнома таклиф қилишди.

- «Хўжанд» клуби, унинг стадиони, мухлислари, шароитлари ҳақида нима дея оласиз?

- Жамоамиз бугунги кунда Тожикистон чемпионатининг 18-туридан сўнг 42 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Истиқлол» ҳисобида 45 очко бор. Афсуски, айнан 18-турда биз «Истиқлол» меҳмони бўлиб, ютқазиб қўйдик (0:1). Акс ҳолда, қўшимча кўрсаткичлар бўйича карвонбошилик қилаётган бўлардик. Чунки тўплар нисбати бизда }22, душанбеликларда }17. Лекин ҳали кураш олдинда, чемпионлик учун охиригача интиламиз. Жамоа стадиони янги қурилган. Лекин томошабинлар сони билан мақтана олмаймиз. Уйдаги ўйинларимизга 3-4 минг мухлис ташриф буюради. Халқаро учрашувларда эса трибуналар тўлади. Шароитлари ўзимизнинг Суперлига клублари билан тенг деса ҳам бўлаверади.

- Клубда сиз ва Вусолдан бошқа яна легионерлар борми?

- Украинадан икки, Эстониядан бир нафар футболчи тўп сурмоқда. Беш легионердан 4 нафари бир пайтнинг ўзида майдонда ҳаракат қилиши мумкин. Асосий ишни айнан хорижлик футболчилар қилиб беришади. Катта юк ва масъулият бизнинг зиммамизга тушади.

- Рақобатбардош жамоа йиғилганми?

- Албатта. Ҳамма жойда бўлгани каби, бизда ҳам рақобат кучли.

- Қаерда яшаяпсизлар? Маошлари биздан кўра кўпроқ тўланадими? Масалан, охирги ўйнаган клубингиздан яхшироқми?

- «Хўжанд» ўз базасига эга эмас. Бизга стадионнинг ёнидан квартира олиб беришган. Вусол билан бирга шу ерда яшаяпмиз. Мавриди келганда, очиғини айтаман, «Андижон»да каттагина миқдорда ололмаган маошларим қолиб кетди. Агар шартномада кўрсатилган пулларни беришганида, бу ерга келиб ўтирмасдим. Мажбур бўлганим учун Тожикистонда тўп сур-япман.

- «Андижон»да қанча пулингиз қолиб кетди? Клуб раҳбарлари нима дейишяпти? Қарздорликни узишармикан?

- Ярим йил ўйнаб, умуман маош олганим йўқ. Фақат ғалаба қозонган ўйинларимиз учун мукофот пули беришган. Шунда ҳам бизга бўш «бланка»га, яъни оппоқ қоғозга қўл қўйдириб олишган. Имзо чекмасак, мукофот пули йўқ эди. Ҳар доим айтиладиган гап - берамиз, дейишади ке-йин «ухлатишади». Жамоадан кетаман деганимда, «Майли, фақат маошларимни олдим, деб қўл қўйиб берасан», дейишганди. Бу ерда топаётганим «Андижон»дагидан яхши.

- «Андижон»нинг қолган футболчиларида ҳам айни муаммо борми?

- Худди шундай. Ҳозиргача давом этиб келяпти.

- Сиз жамоадан кетганингизга бир неча ой бўлди. Балки ўзгариш рўй бергандир? Футболчи дўстларингиз орқали вазиятни ўрганяпсизми?

- Ҳа, гаплашиб турибман. Ҳамон вазият ўзгаргани йўқ.

- Маошларингиз бўйича Ўзбекистон футбол ассоциациясига арз қилмадингларми?

- Шу пайтгача «Андижон» жамоаси футболчиларни алдаб келган. Ким ЎФАга шикоят хати билан чиқса, якунда унинг ўзи айбдор бўлиб қолади.

- Хўп, қарздорлик қанча? Аниқ суммасини айта оласизми?

- Маошим 3 миллион сўм эди. Жамоада ярим мавсум ўйнаган бўлсам, бирор марта маош олмадим. Айтганимдек, фақат мукофот пули берилган, унинг ҳам ярми қолиб кетди. Охирида «Олдим, деб қўл қўйсанг, кейин бошқа клубга кетишингга рухсат берамиз, акс ҳолда, йўқ», дейишди. Пулсиз «Андижон»да юргандан кўра, ҳаммасига розилик бериб, «Хўжанд»га кетишга мажбур бўлдим.

- Тожикистон чемпионати ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғрисини айтаман, чемпионати бизнинг Суперлигага қараганда кучсизроқ. Ғолиблик учун кураш фақат икки жамоа ўртасида кечади. Қолган клубларнинг савияси деярли бир хил. Лекин икки пешқадамга қарши алоҳида тайёргарлик билан майдонга тушишади.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Ҳозир пешқадам «Истиқлол» билан уч очколик фарқ юзага келган. «Хўжанд» 40 йилдан бери иккинчи ўринга кўтарилмаган экан. Бу йил аниқ тарих янгиланади. Ҳали чемпионлик учун имкониятимиз бор ва охиригача курашамиз.


Манба. "Интерфутбол" гаазетаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика