Обамеянг “Арсенал” мухлислари билан хайрлашди
02 feb 2022 09:05
News
Обамеянг “Арсенал” мухлислари билан хайрлашди
“Арсенал” мухлислари, охирги 4 йил ичида Лондонни мен ва оилам учун уйга айлантирганингиздан миннатдорман. Кўтарилиш ва пасайишларни бирга бошдан ўтказдик ҳамда қўллаб-қувватлашингиз мен учун кўп нарсани англатарди. Кубокларни қўлга киритиш ва клуб сардори бўлиш шарафи қалбимда абадий сақланиб қолади. Бор эътиборимни доимо 100 фоизга мазкур клуб учун қўлимдан келганини қилишга қаратганман, шу туфайли хайрлашиш оғриқли, аммо бу футбол. Охирги бир неча ҳафта давомида жамоадошларимга ёрдам бериш имконига эга бўлмаганимдан афсусдаман, аммо бу клубни фақат хурмат қиламан ва бошқа ҳеч нарса йўқ ҳамда йигитларга ва мухлисларимга чин дилдан келгусида энг яхши ва муваффақиятли йилларни тилаб қоламан. Муҳаббат ила Ауба!”, дея саҳифасига ёзган габонлик.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments