ОАВ: Хитой чемпионатида энди фақат 3 легионер майдонга тушиши мумкин
15 jan 2017 16:10
News
ОАВ: Хитой чемпионатида энди фақат 3 легионер майдонга тушиши мумкин
Хитой спорт ҳукумати футбол бўйича мамлакат чемпионатида легионерлар лимитига жиддий қарашмоқда.
ОАВда эълон қилинишича, янги қоидаларда бир жамоадан кўпи билан майдонда 3 легионер бўлиши мумкин, аммо қайдномага 5 нафар чет эллик футболчини киритиш мумкин. Шу билан бирга, жамоалар 23 ёшгача бўлган икки ўйинчини қайдномага киритиб, уларнинг бирини асосий таркибда майдонга тушириши шарт.
Олдинроқ Хитой чемпионатида клубларга ўз сафида 4+1 тизимида легионер ўйнатишга имкон берилган эди. Бунгача уларнинг барчаси бир вақтда майдонга тушиши мумкин бўлган.
Link :
Source : Wildeastfootball
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments