Latest news

13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  0 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  17 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2

ОАВ: "Марсель" 2023 йилнинг ёзига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди News

ОАВ: "Марсель" 2023 йилнинг ёзига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди

Бунга ярим ҳимоячи Папа Гуйе айбдор.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Франциянинг "Марсель" клубига кейинги икки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қарор жорий йилнинг ёзида кучга киради. "Марсель" бу қарор устидан Спорт арбитраж суди (CAS)га шикоят қилмоқчи.

Жума куни "Марсель"нинг сенегаллик ярим ҳимоячиси Папа Гуйе миллий терма жамоасининг Африка Миллатлар кубоги 2-тури доирасидаги Гвинея термасига (0:0) қарши ўйин учун қайдномасига киритилмади. ФИФА унинг 2020 йилдаги трансфери бўйича текширув ўтказмоқда, шу боис футболчи дисквалификация қилинган. 

Гап шундаки, Гуйе эркин агент сифатида "Уотфорд" билан беш йиллик шартнома имзоган. Аммо 17 соатдан кейин у "Марсель"га сотилди.

"Марсель"га Англия клубига товон пули сифатида 2,5 миллион евро тўлаши тушунтирилди, аммо "Уотфорд" CAS га мурожаат қилади, чунки улар 10 миллион евро олишни кутмоқда.

2022 йилнинг ёзида кучга кирадиган қарор жорий қишки трансфер ойнасига таъсир қилмайди. Шунинг учун "Марсель" Конго ДР ҳужумчиси Седрик Бакамбуни рўйхатдан ўтказа олди.

22 ёшли Гуйе жорий мавсумда "Марсель" сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилди. "Марсель" Франция чемпионати 19 туридан кейин 36 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика