Latest news

15:36Тимур Кападзенинг Ўзбекистон терма жамоасидаги мураббийлар штабига беларуслик мутахассис қўшилди  2 15:13Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади  0 14:46Анъана давом этади. Куртуа Ла Лиганинг тиғиз тақвимидан нолиди  10 14:18Тимо Вернер кинода? "Паразитлар" режиссёри унинг исмини янги фильмида қўллади  0 13:51"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози  5 13:24Эрон терма жамоаси қайдномаси яна 7 нафар футболчи билан тўлдирилди. Улар орасида Алиризо Бейранванд, Рузбеҳ Чешми бор  8 13:00Абдуқодир Ҳусанов қимматбаҳо машина харид қилди  12 12:31Марказлашган тарзда давом этадиган Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Ал Ҳилол" Корея клуби билан, "Ал Насср" Япония клуби билан ўйнайди  9 12:04"Ливерпуль" ва "Арсенал" Малик Фофана учун курашади  2 11:40"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов учун Эронга махсус самолёт юборади  14 11:25Термизга катта футбол қайтган "Сурхон" - "Хоразм" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:02Таҳлил. Суперлигада шовқин солаётган "Хоразм"нинг ғалабали старти ва олдинда кутаётган синовлар ҳақида  6 11:01«Ман Сити» раҳбари ёзда Гвардиола билан хайрлашишга қарор қилди. Унинг ўрнига асосий номзод маълум  14 10:47Италиялик футболчи дублга эришган "Шўртан" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 10:23«Рома» етакчиси жароҳат олди  0

О.Аҳмедов: «Жамоадошларимга U20 билан мақтаняпман» News

О.Аҳмедов: «Жамоадошларимга U20 билан мақтаняпман»

Куни кеча «Анжи»нинг Австриядаги қароргоҳига бориб қўшилган Одил Аҳмедов жамоаси билан машғулотларни бошлаб юборди.

Айни пайтда «Анжи» машғулотларини Гусс Хиддинкни оёғи синганлиги боис, САФнинг МЮдаги биринчи ёрдамчиси Рене Меленстен олиб бораяпти.

«Жамоада машғулотларни бошлаб юбордим. Дам олиш учун айтарли вақт ҳам бўлгани йўқ. Ҳозирда Австрияда жисмоний тайёргарлигимиз устида ишлаяпмиз. Кейинги йиғинлардан бошлаб ўртоқлик ўйинлари ташкиллаштирилади», - дейди Аҳмедов.

Яқинда «Анжи» ўз сафига «Зенит» ярим ҳимоячиси Денисовни қўшиб олди. Айни пайтда бу ўрин учун «Анжи»даги ўйинчилар сони анча кўп. Рақобат ҳақида футболчимиз шундай дейди:
- Битта жамоада тўртта таянч ярим ҳимоячиси тўп тепмайди. Барии-бир кимдир кетади. Лекин буни вақт кўрсатади. Бевосита ўзимга келадиган бўлсак, сўнгги кунларда трансферим ҳақида турли хабарлар чиқаяпти. Ҳақиқатдан ҳам қизиқаётганлар кўп. Аммо «Анжи»ни мени қўйиб юборгиси йўқ. Шунинг учун бўлса керак, баъзи клублардан тушаётган таклифларни жамоани ўзи рад этаяпти.

«Анжи» сафида Одил Аҳмедовдан бошқа биронта ўйинчининг ватандошлари Туркияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмаётган экан.
- Бу мен учун алохида фахр туйғусини уйғотди. Ёшларимизнинг муваффақиятидан ҳаммадан ҳам кўра мен кўп хурсанд бўляпман. Бу ердаги юлдузларимизга керак бўлса мақтаняпман. Бевосита мусобақа ҳақида тўхталсам, ҳозирча ҳаммаси жойида. Энг мухими мусобақадан кейинги ҳаёт. Ҳудди шундай маромни ушлаб қолиш учун олқишларга учмаслик ва кўчага чиқиб кетмаслик керак. Ҳамма юлдузларнинг тагида катта меҳнат ётади. Агар улар ҳам муваффақиятга эришишни истасалар, тинмай меҳнат қилсинлар.


Сайтимиз томонидан уюштириладиган тадбирларда доимий тарзда иштирок этиб келадиган Одилнинг янги Чемпионат ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:
– Сайт менга жуда мақул келди. Айниқса хабарлар бир текисда тушиб келиши. Биз легионерлар учун ўзбек футболини яқиндан билиб бориш учун сайтларнинг аҳамияти катта. Келгуси ишларингизга омад тилайман.



Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика