"Ньюкасл" ўз мухлисларидан арабча кийим киймасликни сўради
20 oct 2021 19:34
News
"Ньюкасл" ўз мухлисларидан арабча кийим киймасликни сўради
Яқинда "Ньюкасл"ни Саудия Арабистони суверен фонди тасарруфидаги монополистик бирлашма сотиб олди. Бой хўжайинлар келганини нишонлаб, клубнинг айрим мухлислари "Тоттенхэм"га қарши ўйинга анъанавий араб либосида келишди.
"Ньюкасл" клуби расмий веб-сайтида кундалик ҳаётида бундай кийим киймайдиган мухлислардан араб кийимлари киймасликларини сўраб баёнот берди.
Мурожаатномада клуб мухлисларнинг кийими янги хўжайинларни хафа қилмаганини, лекин бундай ҳаракатлар потенциал равишда бошқа одамларни ранжитиши мумкинлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни "Ньюкасл" Стив Брюсни жамоа бош мураббийи лавозимидан кетганини эълон қилди.
Link :
Source : nufc.co.uk
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments