Latest news

20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  6 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  45 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  5 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  2

Н.Ю: Менга музқаймоқ келтирган ўйин News

Н.Ю: Менга музқаймоқ келтирган ўйин

Ўйин бошланишга 3 соат вақт қолганида янги "Joma" формаларини кийиб стадионга отландик.
Чиқишдан аввал Хайрулла Холиқов бугун бир тўп фарқи билан ғалаба қозонамиз деди. Иордания Ўзбекистонда керакли натижани ўтган йили олиб кетгани учун бу ўйинда катта босим остида ҳаракат қилмасди. Шундан келиб чиқиб 3та тўп фарқи билан ғалаба қозонишимиз ва бунинг учун "Брикет" музқаймоғини тикишимни айтдим. Агар тўплар нисбати иккита бўладиган бўлса, "Брикет" ўрнига "Лёд". Ҳар қандай кичик ҳисобдаги ғалаба ёки мағлубият Холиқов томонида эди.

Ия, бугун футбол борми... Қани РЕКЛАМА?
Сал аввал, яъни 5 соатлар. Хайрулла ака билан такси тўхтатиб, бир иш юзасидан учрашувга кетаётгандик. Ҳайдовчи футболга қизиқар экан, аммо бугун ўйин бўлишини билмасди. Шунақаси ҳам бўлар эканми дейишингиз мумкин, ҳа бўлади. Сабаби бунга ўзимиз, аниқроғи марказ айбдор. Сиз-ку интернетда доимий ўтирасиз ҳар куни ўйин ҳақида ўқийсиз. Аммо умри бўйи интернетга кирмаганлар, кирадиганларга нисбатан керак бўлса минг баравар кўп. На ТВда, на шаҳар кўчаларида тузукроқ реклама йўқ. "Пахтакор" стадиони кираверишидаги анонсни инобатга олмаса, бошқа ҳеч қаерда реклама йўқ. ТВда ўйин олди махсус кўрсатув қилиб, мухлисларни стадионга чорлаш борасида иш олиб борилмаяпти. Ахир футболни текинга олгандан кейин бир томондан футбол учун каттароқ реклама қилиб берса бўлади-ку?

Бежизга ўйинга бир кун қолганида 40та чипта сотилмаганди. Футбол бу - шоу, аммо бизда шунчаки ФИФА кунига ўйин топилганидан хурсанд бўлиб ўтказиб юбориладиган оддий кун.

Бўм-бўш, калла бўш, стадион бўш...
Бўм-бўш кўчалар деган қўшиқ ёдимга тушиб кетди.
Терма жамоа ғалаба қозонса хўп-хўп, стадионга келган томошабин шунисига шукр қилиб кетади, агар мағлубиятга учраса, бор аламини футболчи-ю, мураббийдан олади. Чунки стадионда унинг олдида футболдан бошқа нарса йўқ. Стадионга йиллар давомида бир хил кўринишда келиб кетади. Ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Масалан, Англия ўз майдонида мағлубиятга учрасин, англиялик сўкиниб чиқиб кетмайди. Биз учун федерация ишлади, мана шоулар бўлди, еб-ичиш жойида, оилавий дам олиб кетяпмиз деб кетади. Бизда шулардан қай бири бор? Ҳеч бири. Таиланд чемпионатини томоша қилинг, стадионга одам сиғмайди. Нима у ерда футбол зўр деб ўйлайсизми? Сардор Рашидов борсин, Таиланд Марадонаси бўлади. У ерда мухлис учун шароит ВОҲ дейдиган ҳолатда, шунинг учун ҳам стадионга боришади. Кеча 2та сектор тўлиқ тўлди. Буни 1 400 нафар мухлис деб оламиз. Яна 6та секторда ярим тўла, уларни бирлаштирсангиз 2100, иккита секторни қўшамиз. 3500 киши бўляпти. Жами 600 киши сиғадиган СИПда бор йўғи 300 киши бор эди. Яна ўттан-бўттан 500 кишини қўшайлик. Якунда 4300 нафар мухлис бўляпти. Шу ҳам кўрсаткичми? Билетдан фойдани олиб сотарга чиқариш орқали эмас, меҳнат қилиб топишни ўрганадиган вақт келиб, бизнинг олдимиздан четлаб ўтиб кетяпти гўё. Битта Матиз 16 000 000 сўм туради. Қўй ана лотарея қилиб. 3200та чипта 5000 сўмдан сотилса, Матизнинг пули чиқиб турибди. Битта Матизни ютаман деб 20 000 нафар ишқибоз келади. "Пахтакор" 8000тага яқин чипта сотади лотарея пайтлари. Бу МТЖ ахир. Қолган 15 000 та чипта соф фойда эмасми? Яна, замонавий реклама таблосида "UCELL"ни инобатга олмасангиз, биронта тижорий реклама йўқ эди. Қачон Марказ ўзини профессионал маркетингига эга бўлади деявериб, клавитурамиз тўкилиб кетди. Яхши ҳомийларнинг кўпайиши, ўртоқлик ўйинларининг ошишига олиб келишини ҳамма билади.




  • Бу 12-сектор, ишонасизми? 12-секторда 3 нафар мухлис. Ким нима деса, десин-ку, Абдурахмон Фозиловни Таиландга кетгани билинди.

Зерикарли ўйин, аммо ғалаба
Тўғриси, ўйиндан кўнглим тўлмади. Яқинда Осиё ўйинларида ғалаба қозона олишимиз ҳақида мақола ёзгандим. Бундай фикрга келишимга сабаб таркибдаги номлар эди. Ҳимояда муаммо йўқ. Аммо ярим ҳимоя ва ҳужумда етарлича қилинадиган ишлар кўп экан. Номлар жарангли, худди ЖЧда иштирок этган Испания терма жамоаси каби, лекин ўйин тузилиши йўқ. 18-дақиқага келибгина дарвоза томон зарба берилди, у ҳам бўлса ноаниқ. Сониялар ичида гол бўлиши мумкин бўлган бу учрашувда 18 дақиқа рақиб жарима майдончаси ичига кира олмаслик яхши эмас. Балки кеча футболчиларда жипслик етишмагандир. Мен уларни ёш демайман, 23 ёшда иккита қизлик бўлиб улгургандим. Иордания таркибида ҳам 5 нафар асосий таркиб футболчиси йўқ эди. Искандеров ва Рашидов олий лиганинг энг зўрлари ҳисобланяпти, аммо кечаги ўйинда олий лигадаги ўйинларини кўрсата олмадилар. Йигитлар хафа бўлишмасин, аммо шундай бўлди. Балки, бунга олий лигамизни кучсизланиб кетгани сабабдир. Мана 4 йил ўтиб қайтган Гейнрих чап оёғида ўйнаяпти. Аввал у бунчалик эркин ҳаракат қилмасди. Сўнгги ўйинларда бир нарсага аҳамиятни қаратяпман. Биз санаётган яхши ўйинчиларимиз, нега яхши биласизми? Улар олдинга ўйнайдилар. Рашидов ва Искандеровнинг ютуғи олдинга ўйнашида. Бу таркибда яна Акбарни алоҳида кўрсатишим мумкин, у олдинга ўйнаши билан бирга тўп ошираётган футболчисининг қайси оёқда тепишига қараб пас беради. Бунинг учун албатта КАЛЛА керак. Футбол оёқда ўйналгани билан, калла орқали бошқарилади.




  • Бу бизнинг Сардор Рашидов

Рақиб бош мураббийи "Ўзбекистон яхши "стенка" (девор) ўйнар экан деди. Тўғри, ёмон бўлмади. Лекин стенкадаям, стенка бор. Стенка олдинга ўйналса, у охир-оқибат бири бўлмаса, иккинчиси гол билан якунланади. Лекин биз кеча стенкани гоҳ ёнга, гоҳ орқага тўп ошириш билан ўйнадик. Бу билан ҳужум бошланмайди, аксинча футболчи тўпни ўзидан бехато узатгани қолади. Аммо ҳужум йўқ. Биринчи гол стандартдан киритилди. Иккинчиси аниқ бу услубда эмас. Демак, девор бўлмаган. Кейин стадионда 5-6та тўп ошириш билан жарима майдончаси ичига кириб борилганидан кейин "тўла" стадионни "ВУҲҲҲҲ" деган ҳайратланарли товуши ҳам эшитилмади чамамда.

Шодиев ёки Тожиев?
Иккиси бир хил савияга эга. Таркибдаги ёшлардан бир калла устун эмас. Кучлар тенг. Бу борада Қосимовга қийин. Менимча яхшиси ҳужумга номзод қидирмаган мақул, боиси таркибда шу савиядаги тўрт нафар футболчи бор. Афсуски Ҳайдаров ва Жепаров бизга ёрдам бера олмайди. Балки Жепаровни рўйхатдан ўтказиб, чиқадиган бўлсак ярим финал ва финалдагина унинг ҳизматидан фойдаланармиз. Тағин ким билсин...




  • Учинчи футболчи ким бўлади?


Музқаймоқ учун Рашидовга раҳмат!
Иккита голда ҳам Рашидовнинг ҳиссаси катта бўлди. Умид қиламиз, Австралиядаги Осиё Кубогидан кейин Сардор камида Россияга кетади. Бу ерда трамплин учун Хорватия, Венгрия ва Австрия клубларида ҳам кўрикдан ўтса бўлади. Фақат арабларга ўтмаса бўлди, бу ўйини билан сал ёши ўтганда ҳам арабларга бориб пул ишласа бўлади. Айнан унга МУЗҚАЙМОҚ учун раҳмат айтаман, Холиқовдан ютиб олганим учун.

8 сентябрь куни Янги Зеландияга қарши ўйин. Ўйиндан хабари борлар, илтимос қолганларга айтиб чиқинг. Ота-бобомиз қилган ишни қилайлик, ким эшакка, ким отга, яна ким машинасига ўтириб, 8 сентябрда Ўзбекистон - Янги Зеландияяяяяяяяяяяяяя деб бақириб чиқайлик, зора хабарсизлар хабардор бўлармиди?

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика