Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Нурмуҳаммад Тошпўлатов: “Муҳими ғалаба қозондик” News

Нурмуҳаммад Тошпўлатов: “Муҳими ғалаба қозондик”

“Локомотив” бу йил асосан ёшларга катта эътибор қаратмоқда.

Хусусан ярим ҳимоячи Нурмуҳаммад Тошпўлатов ҳам асосий таркибда майдонга тушиб, жамоасига ёрдам бермоқда. Суперлиганинг 9-тури доирасида “Олимпик”га қарши ўйинда ҳам ажойиб ҳаракатлари майдонда бошқаларга қараганда ажралиб турди. “Олимпик”га қарши баҳсдан кейин Тошпўлатов фикрларига қулоқ тутдик.

“Ўйиндан кейинги таассуротларимиз ажойиб. Муҳими ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Бизга ғалаба жуда зарур эди. Мазкур баҳсда ютуқни қўлга киритмасак бўлмасди. Шу сабабли ўйинга астойдил тайёрларгарлик кўрдик.

Мураббийлар берган кўрсатмаларни тўлиқ бажардик ва жамоавий яхши ўйин намойиш қилдик. “Локомотив”да юқори савиядаги ўйинчилар кўпчиликни ташкил қилади. Улар “Олимпик”га қарши баҳсда ўзларини кўрсата олишди.

Биласиз “Локомотив”да ажойиб ўйинчилар йиғилган. Мен ўйнайдиган позицияда ҳам Кахи Махарадзе, ҒуломҲайдар Ғуломов, Ислом Рашидхонов ва Санжар Қодирқулов каби юқори даражадаги футболчилар йиғилган. Улар олдида тўп тепиб, ўзимга катта тажриба олмоқдаман", - деди Тошпўлатов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика