Нурилло Тўхтасинов: "Теренггану"ни халқаро майдон туфайли танладим"
12 jul 2023 11:45
News
Нурилло Тўхтасинов: "Теренггану"ни халқаро майдон туфайли танладим"
Биз Тўхтасинов билан боғланиб, янги клубидаги илк таассуротлари билан қизиқдик.
- "Теренггану"дан биринчи таклиф қачон бўлганди?
- Тахминан 2 ойча олдин Малайзия клубидан қизиқиш борлигини агентим айтганди. Ўйлаб кўрдик ва розилик бердим.

- Сир бўлмаса яна қайси клублардан қизиқиш бўлганди?
- Эроннинг "Тракторсози" ва БААнинг "Ал Иттиход Калба" клубларидан қизиқиш бўлганди.
- Нега айнан "Теренггану"ни танладингиз?
- Сабаби ушбу клуб янги мавсумда ОФК кубогида иштирок этади. Халқаро майдонда ўйнаш иштиёқи ҳамда клуб раҳбариятининг ўз олдига қўйган мақсади туфайли шу клубни танладим.
- Бош мураббий билан гаплашдингизми? У сиздан айнан нима хоҳлаётганини айтдими?
- Ҳа, албатта бош мураббий билан суҳбатлашдим. Мендан ҳужумчиларга кўпроқ ёрдам бериш, ҳамда имкон бўлиши билан дарвоза томон зарбалар беришимни сўради.
- "Теренггану"да ўзбекистонлик ҳимоячи Сардор Қулматов ҳам ўйнамоқда. Сардор клубга мослашишга қанчалик ёрдам бермоқда?
- Тўғрисини айтсам ҳали Малайзияга учиб бормасимдан Сардор ака билан гаплашиб турдим ва турли маслаҳатлар олдим. Клубга мослашишимга катта ёрдам бермоқдалар. Уйларимиз жуда яқин.

- Малайзияда чемпионат тугашига 10та тур қолди. Айни пайтда клуб 6-ўринда экан. Ўтган йил "Теренггану" чемпионатда 2-ўринни олганди. Бу йил қайси ўринни эгалласа муваффақият ҳисобланади?
- Тўғри чемпионатда ишлар у қадар зўр эмас. Лекин ҳали ўйинлар кўп ва имкон қадар юқорироқ ўринлардан бирини эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Энг асосий мақсад ОФК кубогида муносиб натижа қайд этиш.
- Клуб инфратузилмаси (стадион, база) ҳақида нима дея оласиз?
- Ажойиб. Клуб базасида 4 ёки 5та машғулот майдони борлигининг ўзи катта нарса. Бу ерда футболчилар учун барча шароитлар яратилган.
- "Нефтчи" клуби ва унинг мухлисларига нима дейсиз?
- "Нефтчи" клубига, раҳбариятдан тортиб оддий ходимгача раҳмат айтаман. Мухлислар бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди, иккинчи даврада ҳам улардан "Нефтчи"ни бундан ҳам кучлироқ қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Иккинчи даврада "Нефтчи"га омад тилайман!

Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments