Нуриддин Зайниевнинг хотирасига бағишлаб...
23 feb 2020 09:57
News
Нуриддин Зайниевнинг хотирасига бағишлаб...
Хабарингиз бор, яқинда Осиё футбол конфедерацияси «Насаф» футбол мактабига икки юлдузли мақомини берган эди. Таълим даргоҳининг бу даражага етишида кўпчиликнинг меҳнати синган. Бу даргоҳ 2009 йилда ташкил топган бўлса токи шу бугунгача мактаб фаолиятига ёрдам берган ва мактабнинг шу даражага етишига ўз ҳиссасини қўшган барчага ташаккуримизни билдирамиз.
Шу ўринда футбол мактаби пойдевори қўйилиши ташаббускорларидан бири бўлган Нуриддин Зайниевич Зайниевни алоҳида эътироф этиш жоиз. Айнан у киши, ҳомийлар ва вилоят ташкилотлари раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан «Насаф» футбол мактаби шу даражага эришди.
«Насаф» футбол клуби Нуриддин Зайниевич Зайниев хотирасини ёд олиш мақсадида халқаро турнир ташкил қилмоқда. Турнирда тўрт жамоа иштирок этади. Булар: «Насаф», «Машъал», «Шўртан» ҳамда қўшини Тожикистон Республикасининг “Регар ТадАЗ” жамоалари иштирок этишади.
Мусобақа тақвими:
23.02.2020
- 1: ½ финал 11:30
- 2: ½ финал 13:30
24.02.2020
3 ўрин учун баҳс 09:30
- Финал 11:30
Барча ўйинлар футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтади.

Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments