Latest news

23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:04Конференциялар лигаси. "Копенгаген" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 21:51Европа лигаси. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби маълум!  7 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  33 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  14 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  5 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  5 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  2

Нуралиев ва Мусаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози News

Нуралиев ва Мусаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 23 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она-юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир қатор юртдошларимиз фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланишди. Улар орасида футбол соҳасига ҳисса қўшиб келаётган мутахассисларимиз ҳам бор:

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози унвонига футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Мусаев Аҳмаджон Расулевич ва футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Нуралиев Дилшод Жўраевич сазовор бўлишди. 

"Дўстлик" ордени билан футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Евстафеев Алексей Владимирович ва футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси техник директори Рустам Акрамов тақдирландилар.

Биз сайтимиз мухлислари ва ходимлари номидан юқорида номлари келтирилган мутахассисларни юксак мукофотлар билан табриклаб қоламиз!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика