Latest news

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  1 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

Нурали Султонов: "Истайсизми-йўқми, 17-18 ёшли бола ҳали бола" News

Нурали Султонов: "Истайсизми-йўқми, 17-18 ёшли бола ҳали бола"

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-турида "Орол"ни қабул қилган "Насаф-2" кичик ҳисобда (1:0) ғалаба қозонди.

Учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Нурали Султоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Кечаги учрашув анчагина "оғир" ўтди. Боиси, футболчиларга барқарорлик етишмаяпти. Бу табиий ҳол. Сабаби, қўл остимизда 17-18 ёшли болалар ўйнашади. Бундай ёшдаги болаларда барқарорлик ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди. Шунинг учун кечаги баҳс бироз "оғир" ўтди. Ўйин аввалида рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик, аммо шогирдларим бундан фойдалана олишмади. Аммо якунда барибир ғалабани қозона олдик.

Бизнинг асосий мақсадимиз бош жамоага футболчи етиштириб беришдир. 4 ўйиндан 6 очко жамғардик. Аслида бундан яхшироқ ҳам бўлиши мумкин эди. Сафардаги икки баҳсда ҳам сўнгги дақиқаларда диққатни йўқотишимиз натижасида ютқазиб қўйдик. Буни ҳам шогирдларимда барқарорлик етишмагани билан изоҳлаган бўлардим. Истайсизми-йўқми, 17-18 ёшли бола ҳали бола. Ўйлашимча, биз дастлабки 4 турдан кейин 9 очкога лойиқ ўйин кўрсатган эдик.

Фурқатбек Нишонов


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика