Latest news

17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1

"Нурафшон" Хитойдаги турнирда 3-ўринни қўлга киритди News

"Нурафшон" Хитойдаги турнирда 3-ўринни қўлга киритди

Tags :  Нурафшон
Тошкент вилоятининг энг “кенжа жамоаси” (АГМК ва “Металлург” клубларидан кейин) саналган “Нурафшон” учун ортда қолаётган йил ниҳоятда омадли келди.

Жамоа аъзолари биринчи бор пролигада иштирок этишларига қарамасдан, илк уринишдаёқ юқори натижани қайд этиб, “В” гуруҳида биринчи ўринни эгаллашди. Бироқ 27 ноябрь куни Олмалиқ шаҳрида суперлигага ўтиш ўйинида “Истиқлол” (Фарғона) жамоасига 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Клуб раҳбарияти болалар футболига катта эътибор қаратган. 

Хабарингиз бор, Cуперлига ва пролига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасида Қарши шаҳрида ўтган мамлакат чемпионатида “Нурафшон”нинг 2002 йилда туғилган ўсмирлардан иборат жамоаси кучли тўртликка киргани ҳам юқоридаги фикримизни тасдиқлайди. Юртимизда футбол мавсуми аллақчон тугаган бўлса, “Нурафшон” учун энди якунига етди, дейиш мумкин. Чунки Воҳид Холбоев шогирдлари 8-16 декабрь кунлари Хитойнинг Кунмин шаҳрида ўтган халқаро турнирда қатнашди. Унда мезбонлардан 4 та, шунингдек, Сербия, Таиланд, Покистон вакиллари ҳам ўз омадларини синаб кўришди. Турнир якунида пойтахт вилояти жамоаси совринли учинчи ўриндан жой олди. Клубнинг бундай юқори кўрсаткичларга эришишида жамоа мураббийлар штабининг хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз. 

Мавсум давомида Воҳид Холбоевга тажрибали Олег Тюлкин ва мураббийлик соҳасида дастлабки қадамларини ташлаётган Асқар Жадигеровлар кўмак берди. Ўз вақтида Ўзбекистоннинг турли термалари ва бир қатор клубларида фаолият юритган Рустам Меҳмонов шифокорлик вазифасини  аъло даражада уддалади.  Клуб президенти О.Рустамов, Д.Джалимов, Д. Ильясов ҳамда А.Батирбековлар ўзларига юклатилган вазифани ошиғи билан уддалашди.

Фурсатдан фойдаланиб, клуб раҳбарияти Ўзбекистон аҳлини яқинлашиб келаётган Янги йил билан самимий қутлайди. 2019 йил барчанинг хонадонига тинчлик хотиржамлик, соғлик, саломатлик, халқаро майдонларда юртимиз шаънини ҳимоя қиладиган турли ёшдаги Ўзбекистон жамоаларига ва клубларига омадлар тилайди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика