Latest news

17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  3 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12

"Нурафшон" ўз майдонида "Хотира-79"ни қай тариқа мағлуб этди? (Тўлиқ шарҳ) News

"Нурафшон" ўз майдонида "Хотира-79"ни қай тариқа мағлуб этди? (Тўлиқ шарҳ)

Дам олиш куни Ўзбекистон Про-лигасининг 12-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, “B” гуруҳида иштирок этаётган “Нурафшон” жамоаси Тошкент вилояти шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Навбатдаги ўйинда ўз уйида “Хотира-79” (Уйчи тумани, Наманган вилояти) жамоаси билан куч синашган "йўлбарслар" бор маҳоратларини ишга солган ҳолда 3:1 ҳисобида зафар қучиб пешқадамлик мавқесини янада мустаҳкамлаб олишди. Мазкур қарама-қаршилик мезбонларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Ўйиннинг 16-дақиқасида Мурод Ражабов чамаси 17 метрлардан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди, 1:0.

24-дақиқага келиб, майдон эгалари ҳисобни янада оширишди. Бу паллада “Нурафшон”нинг иқтидорли ва умидли футболчиларидан Руслан Веклич ҳимоячиларни ортда қолдирган ҳолда рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди. Унинг зарбаси тўсинга ва рақиб ҳимоячисига тегган ҳолда, дарвозага кириб кетди, 2:0. Биринчи бўлим ушбу ҳисоб билан якунланди.

Кутилганидек, иккинчи бўлимда ҳам мезбонларнинг устунлиги яққол сезилиб турди. Бироқ таймнинг бошини меҳмонлар ҳужумкор бошлади. Аммо улар вазиятлардан фойдалана олишмади. 67-дақиқада майдон эгалари тўпурари Орифхўжа Абдуҳолиқов ўзининг чиройли зарбаси билан дарвозани ишғол этди, 3:0. Тўп устунга тегган ҳолда голга айланди.

Орадан кўп ўтмай, наманганликларнинг ҳам олдинга бўлган юришлари ўз самарасини берди. Бахтиёр Қосимовнинг зарбасини посбон қайтара олмади, 3:1. Кейинги дақиқаларда ўйин сурати бироз тенглашди. Гоҳ у, гоҳ бу томон ҳужумларга ўтиб турди, бироқ бошқа голлар киритилмади.

Ушбу ғалабадан сўнг 22 очко жамғарган “Нурафшон” ўз гуруҳида яққол пешқадамга айланиб олди.

“Нурафшон” – “Хотира-79” 3:1
Ҳакамлар: Э.Турсунов, Ш.Эркинов, Б.Худойберганов.
Назоратчи – В.Шашков.
Комиссар – Р.Черников.
Голлар: Мурод Ражабов 16, - 1:0. Руслан Беклич 22, - 2:0. Орифхўжа Абдухолиқов 67, - 3:0. Бахтиёр Қосимов 73, - 3:1.
"Нурафшон": 1. Равшанбек Ягудин (35. Абдукарим Муҳамедов, 83), 7. Муҳаммадодил Қаҳрамонов (9. Рихсихўжа Аҳмадхўжаев, 85), 8. Достонбек Баҳромов (80. Асқар Жажигеров, 70), 10. Мурод Ражабов (20. Орифжон Ҳакимжонов, 89), 13. Руслан Веклич, 14. Дилшод Файзиев, 15. Абдурасул Комилов, 17. Абдуғани Камолов (2. Нуржас Қамбаров, 90), 19. Руслан Вагапов, 27. Муроджон Тўйчибоев, 33. Орифхўжа Абдуҳолиқов.
Захира: 3. Аббос Исроилов, 4. Абдумурод Исмоилов.
"Хотира-79": 30. Муҳаммадали Ашуров, 2. Маҳмуджон Нажмиддинов, 6. Бахтиёржон Қосимов, 9. Соҳиб Абдуллаев (10. Акбаршо Рашидхонов, 65), 11. Собир Ҳамидов (8. Суннатилло Рустамов, 67), 12. Санжар Тошпўлатов (5. Раҳмонжон Ўринов, 86), 13. Илёс Садриддинов, 14. Ботирбек Тўрабоев, 16. Бобурбек Мамажонов, 18. Ёдгор Назаров (15. Шуҳрат Ҳамидов, 81), 19. Фозилбек Деҳқонов.
Захира: 17. Омадбек Тоштемиров.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика