Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Нозим Муллаохунов: "Хотира-79" таркибида олий лига даражасидаги ўйинчилар бор" News

Нозим Муллаохунов: "Хотира-79" таркибида олий лига даражасидаги ўйинчилар бор"

Кеча биринчи лиганинг 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. "Шарқ" минтақаси иштирокчиси "УзДонгЖу" Андижонда чемпионат етакчиларидан бири Хотира-79ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Нозим Муллаохунов билан суҳбатлашдик.

- Натижа биз учун қониқарли бўлган эрсада, ўйиндан кўнглим тўлмади. Мисол учун олдинги турларда гарчи "Оқ-тепа"га ютқазган бўлсакда, шу ўйиндан қониққан эдим. Чунки унда биз ўйнаб мағлуб бўлгандик, - дея гап бошлади Муллаохунов.

Ўйин қийин бўлишини тахмин қилгандим. Ҳар гал ғалаба билан бирга мағлубиятни ҳам биламан ва йўл қўйилган хатолар устида ишлаб уларни бартараф этишга уринамиз. Бугун биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа ҳам мазмунли ўйин кўрсатишга қийналди. Бунга об-ҳавонинг иссиқлиги сабаб бўлди. Иссиқ ҳароратда ўйнаш қийин эканлигини тўғри тушуниш лозим. Қолаверса ўйиндан-ўйинга бўлган муддат ҳам жуда оз. Футболчилар ўзларини тиклаб олишга қийналмоқда.

- Бугун жамоангиз чемпионат етакчиларидан бири бўлган "Хотира-79"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олди. Аслида рақиб жамоадан қандай ўйин кутгандингиз?  
- Бу жамоа билан жорий йил икки бор куч синашдик. Биринчиси синов-назорат баҳси эди. Иккинчиси чемпионат ўйини. Бемалол айтишим мумкинки, кучли жамоа. Таркибида олий лига даражасидаги ўйинчилар бор. Назаримда бугун уларга бош мураббийининг йўқлиги (Усмон Асқаралиев назарда тутилмоқда - муаллиф) таъсир ўтказди чоғи.

- "УзДонгЖу" ўтган турда аламли тарзда мағлубиятга учраганди. "Пахтакор-2" билан ўйиндан сўнг, шогирдларингизни бугунги ўйинга тайёрлаш қандай кечди?
- Дарҳақиқат, Тошкентда "Пахтакор-2"га қарши баҳсда ўз хатоларимиз эвазига тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Мазкур учрашувда пенальтидан ҳам унумли фойдалана олмадик. Албатта бу мағлубият йигитларни руҳий ўрага тушириб қўйди. "Хотира-79"га қарши учрашувга уларни жисмоний ёки тактик томондан эмас, балки айнан руҳий жиҳатдан тайёрлашимиз керак эди. Асосан эътиборни шунга қаратдик. Ўйиндан олдин футболчиларни кўзига қараб шуни билдимки, уларда қандайдир чарчоқ аломатлари сезилаётгандек туюлди. Биз учун ҳар бир ўйин ҳудди финалдек ўтмоқда. Чунки мақсадимиз кейинги босқичга йўлланма олиш. Бу йўлда астойдил иштирок этамиз.

- Бугун "УзДонгЖу" таркибида бир нечта етакчи ўйинчиларни кўрмадик. Дамир Жамолдинов, Улуғбек Усмонов, Акмал Юлдашев шулар жумласидандир. Бунинг сабабини қандай изоҳлайсиз?
- Ҳа, асосий таркибнинг аъзоларидан айримлари жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмаяпти. Умид қиламанки кейинги турда Косонсойга қарши баҳсда таркибимиз оптимал кўринишда бўлади. Дамир Жамолдиновга келадиган бўлсак, у жамоа билан хайрлашди.

- Наҳотки?! Ахир Жамолдинов марказда катта ҳажмдаги ишни бажараётганди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғри, Дамирнинг бизга катта фойдаси тегаётганди. Албатта бу биз учун катта йўқотишдир. Чунки таянч ярим ҳимоясида унинг тутган ўрни юқори эди. Бироқ футболчи оилавий сабабларги кўра жамоани тарк этди. Бу футбол. Унда биргина футболчига боғлиқ бўлиб қолмаслик керак.

- Эндиликда Жамолдиновнинг ўрнида кўпроқ кимни кўряпсиз?

- Таркибимизда иқтидорли ёшлар кўп. Уларни аста-секин жиддий ўйинлар орқали пишитиб бормоқдамиз. Футбол-интернат мактабимиздан етишиб чиққан Салоҳиддин Салоҳиддиновдан умидимиз катта. Унинг потенциалини юқори баҳолаган бўлардим. Марказий ярим ҳимоячига керак бўлган барча хусусиятлар унда мужассам. Ишонаманки, Салоҳиддинов ўзига билдирилган ишончни оқлайди. Ундан ташқари яна бир қатор истеъдодли ўйинчиларга эгамиз. Фақат уларни бир текисда ўйин кўрсатиб, асосий таркибга киришиб кетиши учун озгина вақт керак бўлади.   

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика