Latest news

08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  1 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  3 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  6 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  19 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  25 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1

Нозим Муллаохунов: “УзДонгЖу”ни ўз ўйин услубига эга бўлишини хоҳлайман” News

Нозим Муллаохунов: “УзДонгЖу”ни ўз ўйин услубига эга бўлишини хоҳлайман”

Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси бу йил биринчи лигада ёмон таассурот қолдирмаяпти.
Таркиби асосан маҳаллий футболчилардан ташкил топган жамоага Нозим Муллаохунов устозлик қилмоқда. Лак бўёқ ишлаб чиқариш корхонасига қарашли бўлган бу клуб бугун “Пахтакор-2”ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг бош мураббийдан интервью олдик.

- Аввало бугунги ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Биласизми бу ўйиндан олдин икки марта сафарда ўйнаб келдик. “Косонсой” ва “Хотира-79” жамоаларига қарши ўйинлар биз учун ҳам синов ҳам дарс бўлди дейиш мумкин. Чунки бу жамоаларга қарши баҳсларда захирада қолиб кетаётган бошқа ёшларни ҳам синаб кўриб, имкониятларини билиб олдик. Косонсойликларга қарши ўйинда шогирдларим ьиринчи бўлиб ҳисобни очганимиздан сўнг ғалаба қозонишимиз аниқ деган ҳаёлга боришди чоғи. Бу эса якунда қимматга тушди. Уйчининг “Хотира-79” жамоасига қарши баҳс эса мен учун ҳам сабоқ бўлди. Таркиби олий лигада ўйнаган футболчилар билан кучайтирилган бу жамоага айни пайтда тажрибали мураббйи Усмон Асқаралиев устозлик қилмоқда. Бу мутахассис ўйинни боришига қараб уни ўзгаритиришни жуда яхши билади. Шахсан мен ушбу ўйинимиз давомида бунга амин бўлдим.

- Бугунги ўйинга келадиган бўлсак, “Пахтакор-2” бу ўз номи билан “Пахтакор”дир! Бу жамоанинг ёшларими ёки асосий таркиби, барибир ҳар бир жамоаси кучли бўлиб келган. Уларнинг ички сиёсатига хавас қилсанг арзийди. “Пахтакор-2”нинг ўйини менга жуда ҳам ёқди. Гарчи уларда ҳам асосан ёшлар ўйнаган бўлишига қарамай, тўпни ўзларида ушлаб турган холда, ўйинни ўз назоратларига олишни аъло даражада уддалашди. Лекин омад бизга кулиб боқди. Бугунги ўйинда ҳам бир қатор ёшларни майдонга туширди ва бу орқали уларни пишитиб бормоқдамиз.

- “УзДонгЖу” бугунги ғалабадан кейин турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. Буни қониқарли натижа деса бўладими?
- Аввало шуни айтмоқчиманки, жамоани жуда кеч йиғдик. Чемпионат бошланишига оз муддат қолганида жиддий йиғинга киришганмиз. Лекин раҳбарият томонидан эътибор ва ғамхўрлик юқори даражада бўлганлиги учун бу нарса бизга унчалик ҳам салбий таъсирини ўтказмади. Клуб мутасаддилари жамоага барча шароитларни яратиб бермоқда. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Йигитлар ҳам бундан хурсанд. Олдимизга аниқ бир ўринни эгаллаш вазифаси қўйилмаган бўлса-да, биз стадионга келган мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз. Биз учун асосийси ҳеч қандай босим йўқ. Бу эса муваффақиятларимиз гарови бўлмоқда. Футболчиларимиз ўйиндан ўйинга ўсишга эришмоқда. Биринчи лига ўйинлари 3-4 кунда бир ўтаётгани сабабли ҳам ҳар бир ўйинда таркибда кичик ўзгаришлар қилиб ўйнаб келмоқдамиз. Шунингдек турли хил тактик схмеларни ўзлаштиришга интиляпмиз. Мен шуни истардимки “УзДонгЖу” ўз ўйин услубига эга бўлишини. Бунга йиллар давомида эришиш мумкинлигини ҳам жуда яхши биламиз. Насиб қилса 1-2 йилдан сўнг ўзимиз истагандек бўлади.

- Фаолиятингизга эътибор қаратадиган бўлсак, илгари қаерда ишламанг доим яна бир маҳаллий мутахассис Абдурашид Исмоилов билан бирга фаолият юритиб келгансиз. Бу йил эса ушбу тандемни кўрмаяпмиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Ҳа, тўғри айтасиз Абдурашид Исмоилов билан кўп йиллар давомида ҳамкорликда ишлаганмиз. Махаллий мураббийлар орасида энг тажрибалиларидан эканлигига шубҳа йўқ. “Андижон” ёшлар жамоасида ҳам бирга ишлаб ёмон натижа кўрсатмадик деб ўйлайман. Агарда имкони бўлса, Исмоиловни айни пайтдаги жамоамга ҳам таклиф этиб бирга ишлаган бўлардим. Чунки у билан мураббий сифатида ҳам инсон сифатида ҳам биз бир-биримизни яхши тушунамиз. Албатта бу футболда энг муҳим омиллардан биридир.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика