Latest news

19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  0 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  30 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  33 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5

Нозим Муллаохунов: “Бунёдкор-2”га қарши ўйин ҳам осон ўтмади” News

Нозим Муллаохунов: “Бунёдкор-2”га қарши ўйин ҳам осон ўтмади”

Кеча биринчи лиганинг 4-тур доирасидан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
Андижоннинг “ЎзДонгЖу” клуби душанба оқшомида Тошкентнинг “Бунёдкор-2” жамоасини қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндан сўнг мезбонлар устози сайтимиз учун махсус интервью берди.

- Биласизми, учрашувдан олдин “Бунёдкор-2”нинг ўйинини яхшилаб ўрганиб чиққандик - дея гап бошлади Нозим Муллаохунов. - Тошкентликлар ўтган турда Қўқонда дуранг қайд этгани бежиз эмас албатта. Уларнинг айнан мазкур ўтказган баҳсини кўриб чиқиб шунга монанд тактика танладик.

- “Бунёдкор” шундай клубки унинг ёшлар жамоаси ва умуман бу клубнинг ўз ўйин услубига эга. Академиядаги жамоалар ҳам олий лига клубининг ўйин услубидан фойдаланишади. Ҳаммасининг йўли бир. Шу боис “Бунёдкор” ва ундан ташқари мамлакатимизнинг яна бир ажойиб клубларидан бири “Пахтакор”ни биз доимо ҳурмат қиламиз ва уларга ҳавас қиламиз. Бундай жамоаларга қарши пухта тайёргарлик кўрмасанг жуда қийин бўлади.

- “Бунёдкор-2”нинг таркиби ёшлардан ташкил топган бўлишига қарамай жамоанинг ўйини менга ёқди. Уларнинг таркибида ёшлар терма жамоасига номзод бўлган бир қатор ўйинчилар бор.

- Албатта бугунги учрашув ҳам осон кечмади. Айниқса етакчи ўйинчимиз Дамир Жамолиддиновнинг биринчи бўлимдаёқ жиддий жароҳат олиб майдонни тарк этиши бизни жуда ҳавотирга солганди. Лекин унинг ўрнига тушган умидли ўйинчимиз Салоҳиддин Салоҳиддинов марказда Жамолиддиновнинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилди ва унинг майдондан бажарган ишидан кўнглим тўлди.

- Мен доимо айтиб келганман футбол бу – мухлислар учун! Ишқибозларимиз ўйинимизга юқори баҳо бераётган экан демак тўғри йўлдан кетяпмиз. Биз ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз ва мазмунли ўйинлар билан томошибанларни хушнуд этишга бор кучни сарфлаймиз.

- Жамоамиз эришаётган муваффақиятлар бу биргина менинг ёки футболчиларнинг хизмати билан эмас. Бунда бутун жамоанинг ҳиссаси бор. Фурсатдан фойдаланиб клубимиз раҳбарларига шахсан Зафар Аҳмедович Зулуновга бизга барча шароитларни яратиб бераётгани учун миннатдорчилик билдираман. Қолаверса Сардорбек Латиповга катта раҳмат. Ҳар бир уй ўйинимизда стадионда катта ишларни амалга ошираётган ташкилотчи ҳодимларга ҳам катта раҳмат деб қоламан.

- Ҳозир энди олдимизда 10 кунлик танаффус турибди. Бу вақт давомида керакли хулосаларга чиқариб, камчиликлар устида ишлаймиз. Келаси 2 турни сафарда ўтказамиз. “Косонсой” ва “Хотира-79” жамоаларига қарши кечадиган баҳслар ҳам биз учун осон ўтмаслигини ҳозирдан яхши тушуниб турибмиз. Бу икки ўйинда энг камида 3 очко олишни режалаштириб турибмиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика