Нойер курашга тайёр
11 jun 2016 01:30
News
Нойер курашга тайёр
- Ниҳоят Европа чемпионати старт олаётганига хурсандмиз. Терма жамоамизда жуда ажойиб муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Тезроқ майдонга чиқишга ошиқмоқдамиз. Дарвозабон бўлишимга қарамасдан майдонда ва ташқарида терма жамоа футболчилари билан кўп мулоқотда бўламан. Охирги йилларда ўзимни терма жамоа етакчиларидан бири сифатида ҳис этяпман. Германия терма жамоаси сафида эндигина келиб қўшилган ёшларга керакли нарсаларни ўргатишга, уларга маслаҳат беришга ҳаракат қиламан. Швайнштайгер биринчи ўйинда жамоамизга ёрдамлаша олмайди. Ҳозирча Лёв Украинага қарши учрашувда ким сардорлик боғичи остида ўйнашини айтгани йўқ. Бу муҳим эмас. Биз учун кимда сардорлик боғичи туришини катта аҳамияти йўқ. Менга Францияда бўлиш ёқмоқда. Бу ерда айни пайтда ҳақиқий байрамона кайфият. Умид қиламанки, бу ердан ажойиб хотира ва ёдда қоларли воқеалар билан уйга қайтамиз.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди
Comments