Latest news

14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  17 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  9

Нойер, Боатенг, Алаба, Мартинез, Мюллер, Неймар, Ди Мария ва Навас News

Нойер, Боатенг, Алаба, Мартинез, Мюллер, Неймар, Ди Мария ва Навас

«Бавария» сафида ЕЧЛни ютган 5 нафар футболчи бор — Нойер, Боатенг, Алаба, Мартинез ва Мюллер 2013 йили Лондонда «шалпангқулоқ»ни кўтарганди.

ПСЖда эса ЕЧЛ ғолиблиги таъмини «Реал» ва «Барселона»да татиб кўрган уч ижрочи бор — Ди Мария («Реал»/2014), Неймар («Барселона»/2015) ва Навас («Реал»/2016/2017/2018).

Томас Мюллер «Бавария»нинг ЕЧЛдаги тўртинчи финалида иштирок этишга яқин. 2010 йилги «Интер», 2012 йили «Челси» ва 2013 йилги мавсумда «Боруссия» Дортмунд билан бўлган финалда ўйнаган.

Хайнкес давридаги фантастик мавсумда асосий ролни бажарган Нойер, Боатенг, Алаба ва Мюллер ҳозирги жамоада ҳам бошланғич таркибда. Агар бугун Боатенгни жароҳати безовта қилмаса, унда 7 йил аввалги тўртовлон яна асосий таркибда кўриниш беради.

«Бавария»га 2013 йили келиб, барча ишни дўндирган ва ўша мавсумда максимал эффект берган Мартинез эса ҳозирда захира футболчиси. Қизиғи, Мартинез ва Алаба «Бавария» билан ЕЧЛ финалида ўйнаган ва мағлуб бўлишмаган. Қолган финалда ўйнаган футболчилар эса камида бир бор бўлса ҳам ютқазишган.

Қизиғи, қуда тарафдаги финалда ўйнаган Ди Мария, Неймар ёки Навас ЕЧЛ финалида умуман мағлуб бўлишмаган.

Кейлор Навас бугун тўртинчи маротаба «шалпанқулоқ»ни кўтариб рекорд ўрнатиши мумкин.

Флик бугун финалда ғалаба қозонса, унда ЕЧЛдаги барча ўйинни ютиб чемпион бўлган маэстрога айланади. Флик мураббийликдаги дебют  йилдаёқ ЕЧЛ тарихидаги энг қисқа мавсумни ўтказиб, деярли барча рекордларни бузаётган мураббий сифатида тарихга яқинлашмоқда.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика