Latest news

18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  0 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  19 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  5 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  2 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  9 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  10 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  79

“Ноттингем Форест” Премьер-лигага қайтди! News

“Ноттингем Форест” Премьер-лигага қайтди!

Чемпионшип плей-офф босқичининг сўнгги ўйинида “Ноттингем Форест” “Хаддерсфилд”ни қийинчилик билан мағлуб этди ва Англия Премьер-лигасига йўл олди.

Ўйин олдидан иккала клуб ҳам Украинани қўллаб-қувватлаган ҳолда майдонда саф тортишди: ҳакамлар ва жамоа сардорлари қўлларида “Тинчлик” ёзуви туширилган Украина байроғини ушлаб туришган.

Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлим охирида киритилди. “Хаддерсфилд” ҳимоячиси Леви Колвилл автогол муаллифига айланди.

Чемпионшип. Финал плей-офф

Хаддерсфилд — Ноттингем Форест — 0:1 (0:1)

Гол: Леви Колвилл, 44 (автогол)

Плей-офф ярим финалида "Ноттингем Форест" "Шеффилд Юнайтед"ни мағлубиятга учратганди. "Ўрмончилар" охирги марта 1998/1999 йилги мавсумда Премьер-лигада иштирок этишганди.

Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг навбатдаги мавсуми якунларига кўра, "Фулхэм" ва "Борнмут" ҳам АПЛга қайтишди.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика