Latest news

02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  13 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  6 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  9

"Ноттингем Форест" Навас, Фелипе ва Шелвини қўшиб олди. Ёздан бери клубга янги келганлар сони 29 нафарга етди! News

"Ноттингем Форест" Навас, Фелипе ва Шелвини қўшиб олди. Ёздан бери клубга янги келганлар сони 29 нафарга етди!

"Ўрмончилар" қишки трансфер ойнаси якунида бир нечта трансферларни эълон қилди.

Жумладан, ПСЖнинг 36 ёшли дарвозабони Кейлор Навас ижара асосида "Сити Граунд"га кўчиб ўтди. У жароҳатланган Дин  Ҳендерсоннинг ўрнини билдирмаслиги кўзда тутилган.

"Атлетико"нинг 33 ёшли ҳимоячиси Фелипе "Форест" билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади ва бу Англия клубига 2 миллион фунтга тушди.

"Ньюкасл"нинг 30 ёшли ярим ҳимоячиси Жонжо Шелви эса 2025 йилнинг июнигача амал қиладиган битимга имзо чекди. Унинг трансфер суммаси ошкор қилинмаяпти.

Шу тариқа, ёздан буён "Ноттингем Форест" сафига келиб қўшилган янги футболчиларнинг умумий сони 29 нафарни ташкил қилмоқда. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика