Latest news

10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  0 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  3 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  1 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  1 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  2 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  4 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  9

Носир Отақўзиев: "Мухлисларимиз билан фахрланамиз" News

Носир Отақўзиев: "Мухлисларимиз билан фахрланамиз"

Жорий мавсум жамоамиз учун бироз оғир кечганига қарамай, футболчиларимиз чемпионатни 12-ўринда якунлашни уддалашди.

“Қўқон-1912” клубининг мана шундай натижа кўрсатишида етакчи футболчимиз Носир Отақўзиевнинг ҳиссаси катта бўлди.

Мавсум поёнига етгач, клуб раҳбарияти 32-ёшли ҳужумчини “мавсумнинг энг яхши футболчиси” деб тан олишди.

Фурсатдан фойдаланиб, Носир Отақўзиев билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– Носирбек, “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти сизни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олишгани билан табриклаймиз.


– Табрик учун раҳмат.  Бундай эътироф ҳар бир футболчи учун катта шараф.

– Якунига етган мавсум борасида қандай фикр билдира оласиз?


– Очиғини айтсам, жамоамиз осон бўлмаган мавсумни бошидан ўтказди. Биринчи даврада муваффақиятсизлик домида қолиб кетгандик. Чемпионатнинг иккинчи қисмида вазиятни ўнглаб, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олдик.

Бу йилги мавсум ҳам олдинги каби шиддатли, бир-биридан қизиқарли баҳсларга бой бўлганини таъкидлаш жоиз.


– 2015 йилги мавсумда 9 та гол киритгандингиз. Якунига етган мавсумда эса кубок ўйинларни ҳисобласак (чемпионатда 7 та, кубокда 2 та) яна шунча голга муаллифлик қилдингиз. Мавсум бошида ўз олдингизга нечта гол киритишни мақсад қилиб қўйгандингиз?

– Ҳар бир ҳужумчи иложи борича кўпроқ гол киритишни мақсад қилади. Менинг ҳам мақсадим шундай. Насиб бўлса янги мавсумда рақиблар дарвозасига кўпроқ йўл топишга ҳаракат қиламан.

Лекин шуни унутмаслик лозимки, мен учун шахсий ютуқлар иккинчи даражада туради. Энг асосийси жамоамнинг муваффақиятидир. Футбол бу жамоавий ўйин. Тўғри, ҳужумчининг савияси урган голлари билан белгиланади. Аммо жамоа манфаати бирибир устун туриши лозим.

– Нўъмон Ҳасанов борасида нималар дея оласиз?


– Нўъмон Нурматович бош мураббий бўлиб келгач, жамоамиз ўйинида ўсиш бўлганини тан олиш лозим. Тўғри, яхши жамоани шакллантириш учун вақт керак бўлади. Аммо биз қисқа фурсат ичида кўзлаган мақсадга эришдик. Бунда албатта бош мураббийнинг ҳиссаси катта бўлди.

Нўъмон ака тартиб-интизомга жиддий эътибор берадиган мутахассислар тоифасига киради. У киши биринчи навбатда барчани бир оила сифатида бирлаштира олди.

Футболда ҳамма бир мақсад йўлида бирлашмас экан натижага эришиб бўлмайди.

Ўйлайманки, янги мавсумда жамоамиз янада яхши натижа кўрсатади.

– Қўқонлик футбол мухлислари мамлакатимизда етакчиларидан саналишади. Улар борасидаги фикрингизни билмоқчи эдик.


– Чиндан ҳам қўқонлик футбол ишқибозлари ўзгача. Мухлисларимиз ҳар бир ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб туришгани футболчиларга қўшимча куч бағишлаганини айтиш жоиз. Улар жамоанинг оғир дамларида ҳам ёлғизлатиб қўйишмади. Биз футболчилар шундай ажойиб мухлисларимиз борлигидан фахрланамиз.

Ҳар доим уларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга солишга тайёрмиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика