Latest news

17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  2 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  13 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4

"Норин" - "Динамо". Превью News

"Норин" - "Динамо". Превью

Янгича кўринишдаги Про-Лига баҳсларига пухта тайёргарлик кўрган “Динамо” жамоаси жорий мавсумнинг ўзидаёқ Суперлига баҳсларига йўлланма олишни мақсад қилган.

Ушбу вазифа йўлидаги дастлабки учрашувни Самарқанд жамоаси бугун, 6 апрель куни Ҳаққулободда маҳаллий “Норин” клубига қарши ўтказади. Про-Лига 1-тури доирасидаги ушбу рақиблар олдин ҳам ўзаро тўқнашган.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Хусусан, “Динамо” жамоаси ғолиб сифатида Олий Лигага йўлланма олган 2016 йилги мавсумда “Норин” клуби жамоамиз учун асосий рақобатчига айланганди. “Динамо” илк марта Наманган вилоятининг ушбу клубига қарши 2016 йил, 17 апрель куни майдонга тушиб, Биринчи Лига-2016 3-тури доирасида дастлабки ғалабасини қўлга киритган. Ўшанда Амиржон Сафаровнинг “дубли” “Динамо”га ғалаба келтирганди. Рақиб таркибидан ягона голга Акмал Йўлдошев муаллифлик қилган.

Иккинчи даврадаги учрашув эса 2016 йил 26 октябрь куни Ҳаққулободда кечган. Ушбу баҳсга қадар “Динамо” Олий Лига йўлланмасини қўлга киритган ва “Норин” жамоаси билан кечган ўйинда мезбонлар 0:0 ҳисобидаги дурангдан кейин бир очкони қўлга киритиб, якунда Биринчи Лига-2016 йилги мавсумида 2-ўриндан жой олишган. Олий Лигага чиқиш йўлидаги “плей-офф” баҳсида эса “Норин” Наманганнинг бош клуби “Навбаҳор”га мағлуб бўлганди – 2:0.

«Норин» - «Динамо». Ўзаро икки ўйин протоколи:
Биринчи Лига. 3-тур. 17 апрель (якшанба)
«ДИНАМО» – «НОРИН» - 2:1
Голлар: 
Амиржон Сафаров 40, 55 - Акмал Йўлдошев 84.
«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов (Ҳакимхон Аъламхонов, 77), Фирдавс Абдусалимов, Акмал Бозоров, Алексей Николаев, Омаджон Тайлоқов, Жасур Азимов (Ислом Шарипов, 63), Азамат Бобожонов (Амиржон Сафаров, 22), Саиджамол Давлатжонов, Достон Ибрагимов (Жонибек Кўчимов, 46), Алишер Холиқов (Темур Шарипов, 65).
«Норин»: Артур Парванов, Жамолиддин Сирожиддинов, Фаррух Нурлибоев, Сардор Сафаров, Шоирбек Рўзиев, Элдор Эргашев, Акмал Йўлдошев, Владислав Алексин, Рустам Аъзамов, Муроджон Тўйчибоев, Асилбек Нумонов.



Биринчи Лига. 34-тур.
26 октябрь (чоршанба)
«НОРИН» - «ДИНАМО» - 0:0
«Динамо»:
Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Фирдавс Абдусалимов, Искандар Холмирзаев, Жасур Азимов, Омаджон Тайлоқов, Комил Шарофутдинов (Ислом Шарипов, 72), Виктор Клишин (Асомиддин Маматов, 65, Алишер Холиқов, 75), Амиржон Сафаров.

Биринчи Лига-2016. Якуний учлиги:

1. Динамо 32    26    4    2    86-19    82 очко
2. Норин 32    24    3    5    63-29    75 очко
3. Цементчи 32    23    5    4    69-19    74 очко.

РАҚИБИМИЗ “НОРИН” ҚАНДАЙ ЖАМОА?

«Норин» клуби сўнгги йилларда қуйи лиганинг етакчи клубларидан бири сифатида натижаларга эришмоқда. Ҳаққулобод клуби Вали Келдиев қўл остида анча яхши натижаларга эришиб келмоқда. Тошкентдаги йиғин доирасида “Норин” клуби назорат баҳсларида “Сурхон”, “Андижон” клубларини мағлуб этишга эришди.

“Норин”нинг Тошкентда йиғинидаги ўртоқлик учрашувлари:
«Норин» - «Локомотив»-БФК – 3:0
«Норин» - «Андижон» - 3:2
«Норин» - «Сурхон» - 3:0

Голлар: Санжар Баратов, Умарбек Тўхтасинов, Баҳодир Муртазоев.

Жамоа таркиби бу йил анча кучайди. Янги мавсум олдидан жамоа сафига «Олмалиқ»дан тажрибали ҳимоячи Вусол Магеррамов келиб қўшилди. Ўтган мавсум иккинчи ярмини Бангладешнинг “Саиф” жамоасида ўтказган Аҳрор Умаржонов яна “Норин”га қайтди.

ЎЙИННИ ТОШКЕНТЛИК ҲАКАМ БОШҚАРАДИ

Учрашувни тошкентлик Акобирхўжа Шукуруллаев бошқариб боради. Ўйин 17:00да Ҳаққулободддаги марказий стадионда бошланади.

Про-Лига. 1-тур.
6 апрель (жума)
“Норин” – “Динамо”
Ҳакамлар
: А.Шукуруллаев (Тошкент), А.Снетков (Тошкент вил.), С.Улфатов (Тошкент вил.).
Назоратчи – И.Раҳимов (Андижон).
Учрашув бошланиш вақти: 17:00.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика