Latest news

21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  1 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  6 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  59 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  19 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  2 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0

Норчаев Португалияга учиб кета олмади. Унинг "Брага"га трансфери амалга ошмайди News

Норчаев Португалияга учиб кета олмади. Унинг "Брага"га трансфери амалга ошмайди

Ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳусайн Норчаев Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

"Брага" футболчига тиббий кўрикдан ўтиш учун хат юборган. Ўша пайтда Норчаев Доҳада, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида эди. Португалияда қишки трансфер ойнаси 3 февраль куни ёпилиши муносабати билан футболчи йиғинни охирига етказмай Тошкентга қайтиб келишга мажбур бўлди.

Ўзбекистонда Португалия элчихонаси ҳамда ваколатхонаси йўқ. Шу боис футболчининг агентлари Тошкентдаги Франция элчихонаси орқли Россиядаги Португалия элчихонасига алоқага чиқишган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам футболчига ёрдамга келди. Бироқ Португалия элчихонаси ходимлари қисқа муддатда виза тайёрлаб бера олмасликларини, футболчидан душанба куни Москвага учиб келишни сўрашган. Норчаев душанба куни Москвада эмас, Португалияда бўлиши керак.

Шу сабабли ҳам мазкур трансфер амалга ошмайдиган бўлди.

"Football Group" агентлиги ва Ҳусайн Норчаев бу трансфер амалга ошиши учун қўлдан келганича ёрдам кўрсатган Франция элчихонасига, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ва Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорчилик билдиради.

Rating: -51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика