Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Нўъмон Ҳасановдан Андрей Канчельскиснинг кечаги гапларига жавоб News

Нўъмон Ҳасановдан Андрей Канчельскиснинг кечаги гапларига жавоб

"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис кеча "Андижон" билан учрашувдан сўнг матбуот анжуманида клубда нима ишлар бўлганини, "Локомотив" билан ўйиндаги ҳолат ачинарли эканлиги ҳақида фикр билдирди.

Барчангизга маълумки, Андрей Канчельскис касалликдан тузалиб жамоа бошқарувига қайтгунига қадар унинг ёрдамчиси Нўъмон Ҳасанов мураббий сифатида майдонга олиб тушаётган эди. Хўш, аслида нима бўлган эди? Биз бу борада Нўъмон Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Пахтакор" билан ўйинда дуранг ўйнадик, учрашувга жамоани ўзим тайёрладим. Ҳоким "Локомотив" билан ўйинга ҳам ўзингиз тайёрланг деди. Натижада рақибнинг ўйин услуби ва имкониятларидан келиб чиқиб тактика туздим, футболчиларни қайси чизиқларга жойлаштиришни кўриб чиқдим. "Локомотив" билан ўйинга 1-2 кун қолганда Канчельскис Азим Аҳмедовнинг жойини ўзгартиришни айтди. Натижада ўзим истаган таркибни тушурмадим. Ўйин давомида амалга ошириладиган захираларни ҳам Канчельскиснинг ўзи қўнғироқ қилиб айтиб турди. 

Лекин, кеча матбуот анжуманида бўлмаган гапларни айтгани мени ранжитди. Мен мураббийни ёмонламоқчи эмасман, нима бўлганда ҳам у бош мураббий, мен ёрдамчи. "Локомотив" билан ўйинга битта футболчини жойини ўзгартириш орқали тактика ҳам ўзгариб кетди, футболчиларни руҳияти тушуб кетди. 

Мана, "Андижон" билан ўйинга жамоани ўзи тайёрлади, ўзи тактика тузди. Азим Аҳмедовни марказий ҳимояга қўйишимни сабаби, Игорь Голбанни ёнида ўйнайдиган футболчи керак эди. Яъни "Локо"ни ўйин услубидан келиб чиқиб. Биласиз, рақиб сафида Марат Бикмаев ва Темурхўжа Абдухолиқов каби ўта кучли ҳужумчилар ўйнайди. Мақсад уларнинг бемалол ўйнамаслигига қаратилган эди. Битта футболчини жойи алмашиши кўп нарсани ўзгартириб юборади. Марказий ҳимояда эса муаммоларимиз бор эди. "Андижон"ни юта олмадик, шундай бўлсада "Локомотив" билан ўйнни кавлаштириб кераксиз гапларни айтиш шарт эмас эди. Ҳозир айбдор мен бўлиб қолаётганим тушунарсиз ҳолат. Ҳар қандай ҳолатда ҳам эркакларча иш тутиш керак",- дейди Нўъмон Ҳасанов.

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика