Latest news

09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  1 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  2 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  6 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  6 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2

Нўъмон Ҳасанов йирик мағлубият сабабини изоҳлади News

Нўъмон Ҳасанов йирик мағлубият сабабини изоҳлади

Ўзбекистон кубоги, чорак финалидан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” (4:1) баҳси якунлангач, дастлаб меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Аввалом бор Қаршилик мухлисларга мана шундай кўркам стадион муборак бўлсин. Ўйин томошабоп ва чиройли бўлди. Футболчилар ҳам маза қилиб тўп тепишди. Биз  икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Дастлабки таймда ёмон ўйин намойиш этмадик, деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда ўйинчиларимизда чарчоқ аломатлари сезила бошлади. Ўзларингизга маълум, биринчи давра охири. “Насаф”ни эса ғалаба билан табриклайман. Иккинчи даврада ҳам мана шундай яхши ўйинлари билан мухлисларини хурсанд қилишини тилайман.

Бугунги ўйинда камчиликлар эмас, оддий хатолар туфайли ютқздик. Биринчи бўлимда “Насаф”га вазият содир этишда имкон бермадик. Иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан оқсадик.  Қолаверса, иккинчи голдан кейин футболчиларимизда руҳий тушкунлик ҳам сезила бошланди. Бари-бир ўз майдонида ўйнаётган жамоа кучли ҳаракат қилади. Давралар оралиғида таркибимизда ўзгариш бўлади. Сидоровни ортга қайтариш бўйича “Пахтакор”дан хат олдик. Рибкин билан Сиддиқовни жамоада олиб қолмоқчимиз.

Албатта бугунги ҳисоб кейинги босқич тақдирини ҳал қилгандек, аммо биз жавоб учрашувини ўз майдонимизда ўтказамиз. Таркибимиз кучаяди. Йигитларимиз Қўқонда доимо бошқача ўйнашади. Биз охиригача курашамиз.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика