Latest news

20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  0 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  0 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  1 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  17 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  5 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  10 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  2 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4

Нўъмон Ҳасанов: “Ярим финалда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ” News

Нўъмон Ҳасанов: “Ярим финалда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ”

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Нўъмон Ҳасанов ва Суҳроб Бердиев қатнашди.

Нўъмон Ҳасанов: - Аввало бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ғалабада мухлисларимизнинг ҳам ҳиссалари беқиёс бўлди.

Ўйинга келадиган бўлсам, бугун биринчи таймдаги ўйинимиз мен истаган ўйин бўлди. 2-таймга келиб йигитларда бироз чарчоқ аломатлари сезилди. Шунақа пайтда заҳира ўриндиғида ўйинни кучайтирадиган, тажрибали футболчилар етишмаслиги бизга кўп ўйинларда панд беряпти. Иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширган футболчиларим барчаси ёш футболчилар. Ҳали улар билан кўп ишлашимиз керак. Шунга қарамай ғалабани сақлаб қолганимиз қувонарли бўлди.

Ярим финалда ким рақиб бўлишини фарқи йўқ. Чунки ярим финалда кучсиз рақиб бўлмайди. Биз финалга чиқиш учун астойдил ҳаракат қиламиз. Ҳозирча эса бор эътиборимизни Навоийда бўладиган 24-тур ўйинига қаратишга мажбурмиз.

Суҳроб Бердиев: Бугун биз майдонга фақат ғалаба учун тушган эдик. Барча жамоадошларим майдонда борларини бериб ўйнашди.  Якунда мақсадимизга эришдик. Стадионда бизни ажойиб тарзда қўллаб турган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Бугун киритган ҳар иккала голимни мухлисларга бағишлайман.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика