Latest news

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  90 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Нўъмон Ҳасанов: "Хориждан легионер ҳужумчи гаплашиб қўйганман" News

Нўъмон Ҳасанов: "Хориждан легионер ҳужумчи гаплашиб қўйганман"

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида қўқонликлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳамда футболчи Жавоҳир Сидиқов қатнашди.

- Бу йилдан эътиборан чемпионатимиз савияси анча ошди. "Пахтакор"га қарши баҳсга ғалаба қозониш учун чиққандик. Аммо ғалаба учун бизга нимадир етмай қолди. Жамоамизга, футболчиларимизга раҳмат айтаман. Кўриниб турибди, жамоамиз савияси ошиб бормоқда. Шуни қайд этиш керакки, "Пахтакор" ҳам ёмон ўйнамади. Ўйлайманки, Тошкентда "Пахтакор" билан дуранг натижаси ёмон эмас. Ютмоқчи эдик, лекин ғалабага бироз етмай қолди. "Қўқон-1912" ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқади. Лекин бу футбол.

Ҳужумчи муаммоси? Ҳар бир жамоада бу муаммо мавжуд. Иккинчи даврада селекция ишлари ҳақида гапиришга ҳали броз эрта. Режада ҳужумни кучайтириш бор. Отақўзиев бугун яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Тўғрисини айтаман, ҳужумчи масаласида гаплашиб қўйганман. Иккинчи даврада хориждан легионер ҳужумчи олиб келамиз.

Жавоҳир Сидиқов: "Шиддатли ва асабий ўйин бўлди. Чемпионат пешқадамига қарши ўйнашимизни билган ҳолда учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Аммо оптимал ўйинимизни намойиш этиш учун бизга нимадир етишмай қолди. Агарда мураббийлар кўрсатмасини 100% тўлиқ бажарганимизда ғалабани ҳам илиб кетсак бўларди. Умуман олганда "Пахтакор"га қарши сафардаги дуранг ёмон натижа ҳисобланмайди. Лекин ютиб кетсак бўларди. Мақсадимизни тўлиқ бажара олмадик. Кейинги ўйиндаги ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Қўқондан келган минглаб ишқибозларга катта рахмат. Улар бугун Тошкентда "Пахтакор" мухлисларидан кам қўллаб-қувватлашмади. Бунинг учун уларга ташаккур".

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика