Latest news

00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  53 00:38"Арсенал" — "Вулверхэмптон". Таркиблар билан танишинг  6 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8

Нўъмон Ҳасанов узр сўради News

Нўъмон Ҳасанов узр сўради

Суперлига 19-тур ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва Қувондиқ Рўзиев қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: Бугун ўйин курашларга бой тарзда бўлди. Анча асабий ўйин бўлди. Агар бироз эҳтиросларга берилган бўлсак узр сўрайман. Футболчиларимизга катта раҳмат, улар майдонда борларини бериб ўйнашди. Учта ҳужумчи билан ўйинни бошладик. Биринчи бўлимда омадимиз келмади. Тўп бир неча марта устунга тегди. Кейин жаримадан тўп ўтказиб юбордик. Лекин барибир ўз мақсадимизга эришдик. Ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси ҳам катта бўлди. Уларга чуқур миннатдорлигимни билдираман.

Жавоҳир Сидиқовда кичик жароҳат бор эди. Шунинг учун уни асраш мақсадида захирада қолдиргандим. Аммо уни майдонга туширишга мажбур бўлдик.

Тартиб-интизом бўйича жиддий иш олиб борамиз. Биз бежизга ўтган йили фейр-плей совринини олмагандик. Бу мавсум чемпионат Суперлигага айлангач ўйинлар шиддати ошди ҳамда кўп ўйинлар асабий тарзда ўтмоқда.

Қувондиқ Рўзиев: - Учрашув қийин кечди. Ҳар бир очко учун кураш кечмоқда. Бугунги ғалабадан кейин олтиликка кириш имкониятимиз ошди. “Насаф”даги омадсиз ўйиндан кейин бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Рақиб дарвозасига урган голимни онамга бағишлайман. Бугун онамни туғилган кунлари. Онажон – мен сизни яхши кўраман!


Rating: -50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика