Latest news

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  9 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Нўъмон Ҳасанов: "Сиддиқов жамоада қолади" News

Нўъмон Ҳасанов: "Сиддиқов жамоада қолади"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида қўқонликлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.


- Чиройли ўйин бўлди. Томошабинлар учун очиқ футбол намойиш этилди. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун имкониятлар етарлича бўлди. Аммо биз иккинчи голни уришда бироз оқсадик. Ўйин учун йигитларимизга катта раҳмат айтаман. Қўқондан келган минглаб ишқибозларга ташаккур билдираман. Кейинги учрашувларда бор кучимизни сарфлаб уларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

"Бунёдкор" бугун ҳужумда кўпчилик бўлиб ўтгани жамоамиз ҳимоячиларини бироз шошилтириб қўйди. Шу боисдан ҳам уларни ҳужумларини бартараф этишда муаммоларга дуч келдик.

Мағлубиятсиз серияни бузилгани барибир кишини дилини хира қилди.

Иккинчи даврада ҳам жамоа таркибини кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Жавоҳир Сиддиқов масаласи? Менимча, Жавоҳир Сиддиқов жамоада қолади.

- Филипп Райевацга "Насаф" ҳамда "Қизилқум" жамоалари қизиқаяпти. Иккинчи даврада ушбу футболчини йўқотиб қўйишдан қўрқмаяпсизми?

- Бу футболчини ўзим олиб келганман ва Райевац жамоамизда қолади. Унинг хизматлари эвазига жамоамиз ушбу мавсумда муваффақиятли ўйнамоқда. Райевацни "Насаф" ёки "Қизилқум"га қўйиб юбормаймиз. Бу қизиқиш ҳақида биринчи маротаба эшитиб турибман.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика