Latest news

13:58Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  8 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Нўъмон Ҳасанов қўқонлик мухлисларни бир хил рангда кийинтирмоқчи News

Нўъмон Ҳасанов қўқонлик мухлисларни бир хил рангда кийинтирмоқчи

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

- Учрашув аввалида футболчилардан ҳужумкор ўйинни талаб қилгандим. Шогирдларим ўйин бошида ҳужумкор ўйнашди ва имкониятларга эга бўлди. Аммо вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда эса "Пахтакор" кучли ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди. Бу ғалаба билан уларни табриклайман.

Футболчиларимизда бироз ҳаяжон ҳам бор эди. Жавоҳир Сиддиқов бугун жароҳатидан кейин ўйнади, бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Акмал Холмуродовни йўқлиги ҳам сезилди. Дасталбки 30 дақиқада жамоамиз яхши ўйнади. Аммо кейинчалик мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди. Бунда жамоадаги маҳоратли футболчиларни хизмати катта бўлди.

Жамоамиз биринчи даврани яхши ўтказганди. Аммо танаффусдан кейин жамоамиз чарчаб қолди. Битта таркибни бутун мавсумда ўйнатиш жуда қийин. "Қўқон-1912"да захира тор, бу эса ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Жамоага келганимдан кейин кўп нарсани ўзгартирдим. Келажакда қўқонлик мухлисларни ҳам бир хил рангли либосларда ўтиришларини истайман ва буни амалга оширмоқчиман. Чунки Кореяга борганимда у ердаги муҳит ва уларни бир хил бўлиб ўтиришларини кўриб буни дилимга тугиб қўйгандим. Келажакда жамоани янада яхши тарафлама ўзгартирмоқчиман.

Пул бор, аммо ҳозир мавсум охирига қадар етадиган маблағ мавжуд. Кейинги мавсумда ҳам ҳомийлар қўллаб-қувватлашса янада кучайиб, яхши натижаларга эришамиз.

Давралар оралиғида таркибни кескин кучайтириш имкони бўлмади. Фақатгина икки футболчини ўз сафимизга қўшиб олдик. Келаси мавсумда жамоани захира ўриндиғини ҳам янада кенгайтириб, таркибни кучайтирмоқчиман. Жамоани қийин аҳволда қабул қилиб олгандим.

Шартномам йил якунига қадар мўлжалланган. Шартномам кўп йиллик бўлганда ҳам мураббий яхши натижа қайд этмаса, унга чиқиш эшикларини кўрсатишади.

Ниятим ва мақсадим Қўқонни футболини кўтариш. Чунки ўзим шу шаҳар фарзандиман.


Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика