Latest news

13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  0 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  4 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  2 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  5 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  13 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11

Нўъмон Ҳасанов: "Қўқон-1912" доим 1-ўрин, яъни чемпионлик учун курашади" News

Нўъмон Ҳасанов: "Қўқон-1912" доим 1-ўрин, яъни чемпионлик учун курашади"

"Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов янги мавсум олдидан ўтказилган матбуот анжуманида бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

Нўъмон Ҳасанов дастлаб жамоа олиб борган тайёргарлик ва янги қўшиб олинган футболчилар ҳақида гапирди:

"Янги мавсумга тарадуддни 20 декабрдан бошлагандик. Ўтган вақт давомида Суперлигага яхши тайёргарлик кўрдик, дея оламан. Мақсадимиз қўқонлик футбол иҳлосмандларини хушнуд этиш. "Қўқон-1912" жамоасини кучли жамоалар сафига кўшишни истаймиз. Йиғин давомида футболчиларга ақл билан футбол ўйнаш кераклигини уқтирдик. Биласизлар, жамоамиз ҳужумкор футбол намойиш этади. Ўтган мавсумда фақатгина биз иккита соф ҳужумчи билан ўйнадик. Ҳужумкор ўйин натижасида кўплаб учрашувларда ҳимоядаги хатоликлар туфайли голлар ҳам ўтказиб юбордик. Янги мавсумда айнан шу ҳимоядаги камчиликни, бўшлиқни тўлдиришимиз зарур. Бу борада машғулотларда астойдил ишланмоқда. Баъзи тактик ўзгаришларга ҳам қўл урилди. Янги мавсумда ҳар томонлама шаклланган ва барча чизиқлар бўйича барқарор жамоани қурмоқчимиз", - деди Нўъмон Ҳасанов.

- Таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урдик. Жамоага сербиялик мутахассис, "Пахтакор"даги фаолияти давомида яхши таниш бўлган эски қадрдоним Дукични таклиф этдим. Бу мутахассиснинг футболга бўлган қараши меники билан жуда ўхшаш. Шунингдек, биз бир-биримизни жуда яхши биламиз. Шу боисдан Дражен Дукични мураббийлар штабига қўшдим. Унинг асосий иши шундан иборатки, Дукич жамоанинг ҳимоядаги камчиликлари билан шуғулланади. Бу ишни у жуда яхши уддалайди. Чунки футболчилик даврида айнан ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган. Мен эса ҳужумкор футболчи бўлганим боис, кўпроқ тажовузкор футболга асосланган ўйин қуришни хуш кўраман. Ҳимоя ва ҳужум ўртасида яхшигина кўприк хосил қилишда Дукичнинг хизматларидан фойдаланмоқчиман, - дейди Нўъмон Ҳасанов.


- Жамоа сафига иккита яхши савиядаги дарвозабонлар Ўткир Юсупов ва эски қадрдон Музаффар Абдуллаевни таклиф этдик. Шунингдек, мудофаа чизиғини кучайтириш учун Ғиёс Комиловни жалб этдик. Тажрибали футболчи Игорь Тараннинг хизматлари ҳам янги мавсумда жамоамизга ас қотишига умид қиламиз. Ҳужум чизиғига жамоамизнинг собиқ аъзоси Баҳодир Пардаевни қайтардик. Шунингдек, икки нафар сербиялик легионер футболчилар Спремо ва Милични жамоамизга қўшиб олдик. Ўйлайманки, янги таклиф этилган футболчилар жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишади. Қўқон футболини кўтариш ва юксалтиришни истаймиз. Қўл остимдаги кўплаб футболчилар ўтган мавсумда ажойиб ўйин кўрсатишди. Янги мавсумда Суперлигада ҳар бир ўйинда олтин тенг очколар ўйналади. Ҳеч бир баҳс осон ўтмаслиги аниқ. Қийин кечадиган беллашувларда доимо ғалаба учун курашишга тайёрмиз. Чиройли футбол орқали қўқонлик мухлисларни олқишларига сазовор бўлишга интиламиз", - дея фикрларини якунлади Нўъмон Ҳасанов.


- Жамоа олдига аниқ вазифа қўйилдими?

- Раҳбарият билан учрашув энди бўлиб ўтади. Шу учрашув чоғида жамоа олдига қандай вазифа қўйилгани маълум бўлади.

- "Қўқон-1912"нинг салоҳиятидан келиб чиқиб айтганда, жамоа янги мавсумда қайси ўринлар учун курашишга қодир? 

- "Қўқон-1912" ҳар доим 1-ўрин, яъни чемпионлик курашади. Мақсадимиз - ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Исталган мураббий доим финалга қадар етиб боришни истайди. Футболни барча ғалаба учун ўйнайди. Ғалабани ўйламаган ҳолда майдонга чиқиш ярамайди. Бу хоҳ мураббий ёки футболчи бўлсин, унинг мақсади доимо ғалаба бўлмоғи лозим. Мағлубиятни ўйлаб майдонга чиққан мураббий, у мураббий эмас. Бизнинг вазифа жамоани ўйинга тўғри тайёрлаш. Биз кўрсатган тактика ва услубда ўйнашса, ҳар бир учрашувда ғалаба ҳақида ўйласа бўлади. Ҳар бир мураббий доим 1-ўринни эгаллашни хоҳлайди. Бизнинг мақсад доим юксалиш. Ҳар доим аввалги ўринларга қараганда кўтарилишни истаймиз.

- Даврон Ҳошимов маълум муддат "Қўқон-1912" машғулотларида иштирок этди. Аммо якунда жамоадан кетди ва "Навбаҳор"дан қўним топди...

- Футболчилар шундай, доим яхши таклифларни қабул қилишни исташади. Ҳошимов маълум муддат биз билан шуғулланиб юрди. Биз уни қўйиб юбормадик. Футболчини ўзи кетишни хоҳлади. Демак "Навбаҳор" унга биздан кўра яхшироқ шартнома таклиф этгандир. Бу унинг қарори. Балки Ҳошимовга "Қўқон-1912" оиласи ёқмагандир. Нега кетганини аниқ билмадим. Ҳақиқат шуки, биз уни қўйиб юбормадик. Аксинча, Ҳошимов ўзи "Навбаҳор"га ўтишни маъқул кўрди. Демак Ҳошимов "Қўқон-1912"да ўйнагиси келмаган. Биз "Қўқон-1912"га доим жамоамиз учун жонини берадиган ва шу клуб шарафини ҳимоя қилишни хоҳлайдиган футболчиларни жалб этамиз. Агарда кимдир "Қўқон-1912" либосини эгнида кийиб юришни истамаса, унда марҳамат, уни жамоадан қўйиб юборишга тайёрмиз. Жамоамизга қўшиб олинган ҳар 7 нафар футболчилар "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилишни исташгани учун уларни олиб келдик.

- Трансфер компаниясидан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта ҳар бир мураббий жамоасида кўпроқ легионер ва кучли футболчилар бўлишини хоҳлайди. Биз легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланмадик. Авваламбор шуни айтишим керакки, ҳозирги мавжуд таркибдан кимнидир йўқотиб ўрнига футболчи олишни истамасдим. Қўл остимдаги футболчилар билан охиригача бормоқчимиз. Тўғри, ҳали биринчи даврадан кейин таркибни янада кучайтириш учун имконият бўлади. Ҳозирги таркибдан кўнглим тўқ. Ўйлайманки, бу футболчилар билан ўйлаган мақсадимиз эриша оламиз.


Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика