Latest news

00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  0 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  1 00:05ПСЖ ва "Тоттенхэм" Европа Суперкубоги учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  0 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  3 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  20 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  15 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  24 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  3 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3 21:00Суперлига. "Хоразм" "Бухоро" билан сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  14

Нўъмон Ҳасанов: “Олтита ўйиннинг бештасини сафарда ўтказиш осон эмас” News

Нўъмон Ҳасанов: “Олтита ўйиннинг бештасини сафарда ўтказиш осон эмас”

АГМК –“Қўқон-1912” (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва жамоа сардори Носир Отақўзиевлар иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: – Суперлигадаги ҳар бир ўйин оғир бўлади. Буни ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз. Жумладан, бугунги баҳс ҳам бундан мустасно эмас. Курашларга бой ўйин бўлди. Бугун рақибга нисбатан бизга қийинроқ эди, чунки биз сафардаги бешинчи ўйинни ўтказдик. Бугун йўқотишларимиз бор эди. Баҳодир Пардаев ва Мурод Холмуҳаммедовлар ўйинни ўтказиб юборишди. Шогирдларимдан кўпроқ бир-бирларига қисқа пас беришларини сўраган эдим. Биринчи бўлимнинг 25 дақиқасида мен кутган ўйинни намойиш эта олишди. Кейин эса бироз бошқача тўп суришди. Футболчиларимизни ҳам тўғри тушунаман. Олтита ўйиннинг бештасини сафарда ўтказиш осон эмас. Шундай бўлса-да, саккиз очко олишга эришдик. Бу ёмон натижа эмас. АГМКда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Бугун омадимиз келди. Сафардан бир очко билан қайтиш бу яхши натижа.
Бугун бизни қўллаб-қувватлагани Қўқондан кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. АГМКга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Носир Отақўзиев: - Чиндан ҳам бугунги баҳс анча оғир кечди. АГМК яхши шаклланган жамоа эканлигини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Меҳнатларимиз зое кетмади. АГМКга кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика