Нўъмон Ҳасанов: “Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш эди”
09 jul 2018 22:12
News
Нўъмон Ҳасанов: “Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш эди”
Суперлига 16-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва Жавоҳир Сидиқовлар қатнашишди.
Нўъмон Ҳасанов: - Бугун биз Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионига қарши майдонга тушдик. Футболчиларим кучли рақиб билан тенгма - тенг курашишди. Бугун бизга яратилган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз панд берди. Лекин учрашувда мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Бу футбол унда доим кутилмаган натижалар учраб туради. Биз дурангни ушлаб қолиш учун ўйнамадик. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш эди.
Жавоҳир Сидиқов: - Бугун биз кучли рақибга қарши ўйнадик. Учрашувдаги натижа ҳеч бўлмаганда дуранг бўлиши керак эди. Бироқ ўйин сўнггида бироз концентрацияни йўқотдик. Бунинг учун рақибларимиз бизни жазолашди. Кейинги ўйинларга янада жиддий ҳозирлик кўрамиз. Мухлисларимиздан бугунги мағлубият учун узр сўрайман.

Link :
Source : kokand1912.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments