Latest news

22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  0 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  16 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  5 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  12

Нўъмон Ҳасанов: "Жамоага ўзим истаган футболчиларни жалб этолмадим" News

Нўъмон Ҳасанов: "Жамоага ўзим истаган футболчиларни жалб этолмадим"

Олий лиганинг 25-Туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (4:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.


- Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Тажрибали футболчилар олдида жамоамиз ўйини йўқотиб қўйди. Иккинчи тайм кўрсатдики, "Локомотив"га қарши ҳам ўйнаса бўларкан. Учрашувдан кейин футболчиларга шу гапларни айтдим.
Умуман олганда, таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлди.
Бизнинг жамоа йиғилганига энди 5 ой бўлди. "Локо" эса катта тажрибага эга жамоа.

Собир Ҳамидовнинг ортиқча вазни? Ҳамидов бугун кўп вазиятларда ишончли ўйнай олмади. Аммо ҳамма айб унда эмас. Бугун футболчи алмаштиришда ўзим хатога йўл қўйдим. Ҳамидовнинг ортиқча вазни бор деб ўйламайман. Ҳамидовнинг ўзи тузилиши шунақа, гавдали футболчи саналади. Унинг бугунги ёмон ўйини ортиқча вазни сабаб бўлгани йўқ. Менимча, Собир Ҳамидов ортиқча вазнга эга эмас. Мен ўзимга маъқул келгани учун Собир Ҳамидовни жамоага таклиф этганман. Ҳамидов иккинчи даврада жамоамизнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб келмоқда.

Носир Отақўзиевни нега алмаштирдим? Тўғри, Отақўзиев бугун яхши ўйнади. Бироқ охирги 20 дақиқада Носир чарчаб қолганди. Шу боис унинг ўрнига Отабек Ҳайдаровни туширишга қарор қилдим.

Жамоамиз бугунгача ўйин жиҳатидан яхши ўйнаб келаётганди. Бугунги муваффақиятсизликнининг асосий сабаби бу "Локо"нинг кучи. Тўғрисини айтиш керак, "Локомотив"га қарши ўйнаш жуда қийин. Бизнинг ҳозирги даражамиз "Локомотив"га қаршилик қилишга етмайди.

Жамоамиз ўйини аста-секин шаклланиб бормоқда.
Имкон қадар иккинчи даврада жамоага яхши футболчиларни таклиф этишга ҳаракат қилдим. Очиғини айтаман, ўзим истаган кўп футболчиларни жамоага жалб этолмадим. Футболчилар аутсайдер қаторида бораётган "Қўқон-1912"га ўтишдан кўра юқори ўринлар учун курашаётган "Металлург"ни танлашди. Анвар Ғофуровни ҳам чақиргандим. Ғофуров эса "Обод"га ўтишга қарор қилди.

"Қўқон"дан Жавоҳир Сиддиқов ҳали порлаб чиқади, деб ишонаман. Бу футболчини "Пахтакор"даги фаолиятим орқали ҳам яхши биламан.  

"Қўқон-1912"нинг мақсади элитада қолиш. Буни барчамиз истаймиз. Мухлислар жамоани олий лигада қолишини интизорлик билан кутишмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика