Latest news

08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  1 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  1 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  5 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  11 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  15 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  1

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи таймда 14 кишига қарши ўйнадик" News

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи таймда 14 кишига қарши ўйнадик"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.




"Биринчи таймда икки жамоа бир-бирига муносиб ўйнади, кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи таймда негадир 14 кишига қарши ўйнадик десак ҳам бўлади. Ўзи ҳакамлар ҳақида гапирмасдим. Лекин бугунги ўйиндан кейин шунга мажбурман.

Нималар бўлганини барча кўриб турибди-ку. Кийим алмаштириш хонасига кирдим, баъзи футболчилар йиғлаб ўтиришибди. Бундай футболни биз кўтара олмаймиз. Бугунги ўйинга футболчиларни нега тайёрладим? Иккинчи таймдаги мана шу қарорлар учунми? Яққол қизил карточка берилмади. Иккинчи тайм бошидан ҳакамлар ғалати ишлашди, ёш ҳакам бўлгани учун ўзини йўқотиб қўйди шекилли.

Ўтган турда ҳам ўз майдонимиздаги баҳсда "Металлург" футболчисининг қўлига тўп тегди, агар ўша пенальти бўлганида ютиб кетардик. Бу нарсани ҳатто ТВда ҳам муҳокама қилишмади. Ўзим ҳам футболчи бўлганман, лекин бунақасини ҳали кўрмаганман", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

- Сўнгги 4та турни қандай тарзда ўтказган маъқул?
- Агар биринчи даврада нейтрал майдонда ўйнаган бўлсак, демак иккинчи даврани ҳам нейтрал майдонда ўтказиш адолатдан бўлади.

- Баҳсли вазият бўлганида ҳакамга нима дедингиз?
- Ўша вазиятда ҳакамдан нега қизил карточка берилмади деб сўрадим. Сабаби футболчи келиб боши билан зарба берди. Қанот ҳаками ҳам ўша вазиятни кўриб турганди. Хайронман.

- Иван Соловьёв ва Исломбек Исоқжонов нима учун бугун қайдномада ҳам йўқ эди...
- Улар "Металлург" билан ўйинда жароҳат олишди. Шифокорлар билан маслаҳатлашиб дам беришга қарор қилдим. Бу футболчилар Жиззахга ҳам келишмади. Тўғри қилдим деб ўйлайман. Сабаби олдинда "Бунёдкор" билан ўйин ҳам бор. Насиб қилса улар таркибга қўшилишади. Ҳали мавсум тугагани йўқ. Бугун ғалаба учун майдонга тушгандик, афсуски кимларнингдир айби билан ютқазиб қўйдик.

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика