Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  15 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  26 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳали ҳеч нима йўқотилгани йўқ" News

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳали ҳеч нима йўқотилгани йўқ"

"Пахтакор" - "Бунёдкор" ўртасидаги баҳсдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

"Иккала жамоа футболчилар кўп меҳнат қилишди. Яхши ўйин намойиш этишди. Кубок ўйинлари иккита ўйиндан иборат. Шу боис ҳали ҳаммаси олдинда. Финалга ким чиқиши жавоб ўйинида ҳал бўлади. Ҳеч нима йўқотганимиз йўқ", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

- Биринчи гол бизга қаттиқ таъсир кўрсатди. Ҳисобни тенглаштиришга уриндик. Шошилдик. Бу футбол, унда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Ҳали ҳеч нимани йўқотганимиз йўқ. Таркибга доим ўзгаришлар қиламиз. Ўйиннинг таҳлилини кўриб чиқиб танбеҳлар берилади, хулосалар чиқарилади.


- Бугун "Пахтакор" ўзига ўхшамади. Оддий пасларда ҳам жуда кўп, жуда кўп хатолар бўлди. Жамоага нима бўлди?

- Тўғри бугун хатолар кўп бўлди. Хатто энг тажрибали футболчимиз Кахи Махарадзе ҳам хато қилди. Ҳисобни тенглаштирдик, тезда гол ўтказдик, яна ҳисобни тенглаштирдик ва яна ўтказдик. 


- Станислав Андреев қайси ҳислати эвазига асосий таркибда ўйнайди. Унинг Пардаевдан қандай устунлиги бор?

- Баҳодир Пардаев кўп ўйинларда иштирок эта олмади. Шу боис уни секин аста таркибга қўшиб борамиз. Андреев эса ўтган ўйинларда гол урди, бугунги таркибга мос футболчи. Тўғри у ҳам кўп хато қилди.


Жарима тўпларини амалга ошириш учун таркибда Козак, Андреев, Пардаев каби футболчиларимиз бор. Аммо омад ҳам керак.


- Жамоа охирги ўйинларни класс эвазига қўлга киритганди. Бугун эса шижоатсиз ўйин кузатилди.

- Нега ундай деб ўйламайман. Бугун "Бунёдкор"дан у қадар кучсиз бўлмадик. Вазиятлар яратдик. Анчдан буён 3та гол ўтказмагандик.


- Жамоанинг ҳужумига рангбаранглик киритиш мумкинми?

- Жамоанинг бир неча йиллардан буён қўллаб келаётган тактикани дарҳол ўзгартириб бўлмайди. Бунинг учун камида 3 ой керак. Тўғри барчага ҳужумкор ўйин ёқади.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика