Latest news

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  30 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  250 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  9 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Нўъмон Ҳасанов: "Дастлабки 20 дақиқадаги ўйинни кўриб 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим" News

Нўъмон Ҳасанов: "Дастлабки 20 дақиқадаги ўйинни кўриб 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим"

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – “Металлург” (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйинни дастлабки дақиқаларини ажойиб тарзда ўтказдик. Шу тарзда давом этиб, 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим. Лекин "Металлург" битта вазиятдан фойдаланиб, гол уриб кетди. Ундан сўнг бекободликларда голга тортадиган вазият бўлмади.

Яна қайтараман жамоа бир оила бўлмаса, натижа бўлиши қийин. Шахсан ўзим ҳаракат қиляпман барчасини яхши тарафга ўгиришга. Мен янгиман, вақт керак.

Ўз асли ўзгаришлар бошқача бўлиши керак эди. Бироқ Аҳмедовни мажбуран алмаштирдик ва режалар ўзгариб кетди. Менимча бугун Азим яхши ҳаракат қилди. Уни марказий ҳимояда ўйнатиб кўрдим ва ўйинидан қониқдим. Ўйин давомида олган жароҳати ҳам унга бироз ҳалал берди. Болов машғулотларда жароҳат олди. Иброҳимов энди-энди тикланяпти. Жавлонни ҳам кейинги ўйинларга туширамиз.

Машғулотларда жарима зарбаларини қандай амалга ошириш борасида ўзгача ёндашяпмиз ва секин-секин ўйинда ҳам синаб кўряпмиз", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

Эргашев Асадбек ёзиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика