Latest news

18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор". Таркиблар маълум  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0

Нўъмон Ҳасанов: “Бугун ютқазмадик. Бизга омад етишмади” News

Нўъмон Ҳасанов: “Бугун ютқазмадик. Бизга омад етишмади”

Суперлига 1-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва Жавоҳир Сидиқов иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Бугун чиройли ўйин, жанг бўлди, дейишим мумкин. Футболчиларга катта раҳмат. Чунки улар барча кўрсатмаларимни тўғри бажаришди. Қўқондан келган мухлислардан узр сўрайман. Боиси улар яхши ниятлар билан келишганди. Бугун йигитлар бор кучларини бериб ҳаракат қилишди. Ҳали олдинда ўйинимизлар кўп. 

Ишқибозларимизни хурсанд қиламиз. “Бухоро” жамоаси яхши шаклланган. Тажрибали футболчилар тўпланган. Бухородан очко олиб кетиш бошқа жамоаларга ҳам осон бўлмайди. Бизда учта голга тортадиган вазиятлар бўлди. Улардан фойдалана олмадик. Битта хато эвазига ўйинда мағлубиятга учрадик.  

Бугун биз ютқазмадик. Бизга омад етишмади. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бугунги хатолардан хулоса чиқарамиз.

Жавоҳир Сидиқов: - Аввало, чиройли ўйин бўлди. Бугун “Бухоро”га ўз майдонида тўп сургани ҳам ёрдам берди. Лекин бу баҳона бўла олмайди. Чемпионат баҳслари ҳали олдинда. Биз ўтган йилги натижаларни қайтаришга ҳаракат қиламиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика