Нўъмон Ҳасанов: “Бахтли дақиқалар учун футболдан бир умрга миннатдорман” News

Нўъмон Ҳасанов: “Бахтли дақиқалар учун футболдан бир умрга миннатдорман”

Қуйида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг футбол ҳақидаги фалсафий фикрларини тақдим этамиз.

– Мураббий ўйин “схемаси”ни ўзида мавжуд футболчиларга қараб туза олмайди. Бу жиҳат бемазмун ва келажаксиздир. Тараққиёт эса, мураббий ўйин моделини  олдиндан тасаввур қилиб, шунга яраша ижрочиларни танлаганидагина бўлади.

– Ўйин ёддан чиқади, натижаси эса абадий қолади. Футболнинг бор мазмуни натижададир.

– Мураббий бутун умри давомида ўқиши – изланиши лозим. Ким ўрганмай қўйдими – у мураббий эмас. Вақтни алдаб бўлмайди

– Мураббийлик ўйинчи бўлишдан кўра қийинроқ. Майдонда сен тўпни бошқарасан, майдон четида эса инсонларни бошқаришга тўғри келади.

– Футбол ривожланишига мухлислар “юлдуз” деб атайдиган ўйинчилар катта зарар етказади. Улар машғулотларда янада кучлироқ бўлиш учун шуғулланиш ўрнига  ўз иқтидорларини эксплуатация қиладилар.



– Мен – мураббийман. Бу касб – ҳаётим мазмунидир.

– Мен ўз касбимни севаман. Мен учун уни янада чуқурроқ эгаллаш йўлида изланиш келажакда қайси жамоани бошқариш хусусида бош қотиришдан кўра мароқлироқ.

– Мавжуд тўсиқларни бартараф этиш учун бугунги жамиятимизга нафақат муаммони тўлиқ ҳис этиш, балки соғлом фикрлаш ҳам етишмайди. Яъни, ғолибларга хос фикрлаш. Уни шакллантириш учун ғалаба сари элтадиган йўлни топиш керак. Футболчилардаги ғолиблик руҳи натижаларда эмас, уларнинг фикрлаши ва муноабатларида акс этади. Уни шакллантириш – қисқа вақт ичидаги юмуш эмас. У узоқ ва машаққатли меҳнат эвазига юзага келади.

– Доимо холисликка интиламан.

– Мураббийлик касби жуда мураккаб. Қоидага кўра доимо биз айбдормиз.

– Менга ҳеч қачон мураббийлар азият чекмайдилар, деб айтманг. Фақат ишламайдиган одамгина азият чекишдан холи бўлиши мумкин.

– Машғулотларим шогирдларимга ёқишини истайман. Клубнинг барча аъзолари, мухлислар меҳнатим мевасини кўра олсалар, ўзимни бахтиёр ҳис этаман. Машғулотлар жараёнига ҳеч кимнинг бефарқ эмаслиги менга ёқади.

– Доимо жамоам кучли бўлишини истайман: мустаҳкам ҳимоя қўрғони ва тезкор қарши ҳужум. Тўпнинг ҳаракати қанчалик тез бўлса, ундан шунчалик кўп завқ оламан.

– Очколарни қўлга киритиш – жароҳатларга қарши энг самарали дори.

– Муваффақият доимо бизнинг бошимиз ва қалбимизда бўлиши даркор.

– Иқтидор – меҳнатсеварлик ва тиришқоқлик маҳсули. Бу борада мунтазам изланмаслик ҳеч нарсага олиб келмайди.

– Орзуга айб йўқ. Бу ҳар бир киши учун муҳим жиҳат. Лекин ҳар доим имкониятга холис баҳо бериш керак.

– Мураббий ечиниш хонасининг нозик жиҳатларини аниқ ҳис этиши шарт. Агар у шогирдларига ортиқча эркинлик бериб қўйса, улар олдидаги нуфузига путур етиши мумкин.

– Мураббий ҳеч қачон тушкунлик ҳолатига тушмаслиги лозим. Учрашув арафасида мағлубият ҳақида ўйлаган жамоа ҳали ўйнамай туриб уни бой берган бўлади.



– Ўйин услуби ҳар қандай тактика ва таркиб танлашдан кўра муҳимроқдир.

– Тиришқоқ ва ўзига ишонган футболчи ҳар қандай рақибдан устун кела олади.

– Ғалаба – улкан шоду хуррамлик. Аммо уни қай тариқа қўлга киритилгани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Биз ўз мухлисларимизга чинакам спектаклни тақдим этишимиз лозим. Чунки сермазмун ўйин ҳар қандай кишини ўзига ром этади. Бу эса муҳитга ижобий таъсир этади.

– Мен жамоавий ўйин тарафдориман. Ўз шогирдларимни асосий ва захира ўйинчиларига ажратмайман. Жамоа билан ишлашни хуш кўраман, алоҳида футболчилар билан эмас.

– Мен учун энг қувонарли ҳол – камолотга эришаётган футболчилар ва ривожланиб бораётган жамоани кўриш.

– Ҳар бир лаҳза, ҳар бир қадам, ҳар  бир голнинг  қадрига етаман. Муваффақиятнинг гарови айнан шунда. Шу пайтгача менга берган ва ҳамон беришда давом этаётган бахтли дақиқалар учун футболдан бир умрга миннатдорман.

– Футбол сусткашликни ёқтирмайди. Чунки натижа доимо муҳим.

Rating: +15   

Similar news

Comments

+5   
12 jan 09:16:44
Kokand city
Нуьмон ака виждонли одам унака мураббий олий лигада деярли йук хаммаси нафсни куллари Нуьмон ака сиздан ва жамоадан факат чиройли футбол ва галабалар кутамиз ва жамоанинг тарихидан жой олиб жамоани камида 20 йил бошкаришни тилайман шу давр мобайнида камида 10 карра чемпион 5 марта кубок ва 7 марта супер кубокни жамоа музейига олиб келишга умид киламиз хуллас буегига Кукон чемпиооооон
+3   
12 jan 09:09:02
Neftchiga ko'z tegmasin!
NO'mon aka huratga loyiq inson. eshitishimcha No'mon aka uylanayotgan vaqtda qizni otasi rozi bo'lishmagan ekan, Ser Sarkisyan va o'sha vaqtdagi Viloyat hokimi sovchilikka borib ko'ndirishgan ekan, Qo'onni kuchayishini istyaman olg'a Qo'qon
+2   
12 jan 09:46:29
JasurKokand
Нумон ака ишларизга омад клубни яхши даражага олиб чикинг.
+2   
12 jan 09:20:00
Server63
КЕЧАГИДАЙ ЭСИМИЗДА ЁШГИНА 17 ЁШЛИ ЙИГИТЧА АВТОМОБИЛЧИ ЖАМОАМИЗДА УЙНАБ АЖОЙИБ УЙИН КУРСАТИБ МЕХРИМИЗНИ КОЗОНГАНСИЗ,ДОИМ ХАЛК МЕХРИНИ КОЗОНИБ АРДОКЛИ БУЛИНГ.КУКОН СИЗНИ ХУРМАТ КИЛАДИ.
+2   
12 jan 09:09:53
Тимур....
Рахмат шунча аккили гапларга..
ЛЕКИН НОМОНАКА ЖАМОАНИ КУЧАЙТИРИЛАР МУХЛИСЛАР БУ ЙИЛ ЯХШИ НАТИЖА КУТИШЯПТИ АГАР БУ ЙИЛАМ ПАС УРИН ОСАК.
ТОЛИПОВ АКАНИ ГАПИГА КИЕН ХЕЧ КИМ ИШОНМЕ КУЯДИ АКАНИ БОХОНАЛИ ТУГАГАНДУР...
+1   
12 jan 19:33:42
bor-do
Илохим шу фикрларингизни Кукон жамоамизда амалга ошириш насиб этсин. Биз мухлислар жамоамизни жуда севамиз ва кадрлаймиз. Жамоамиз шунга муносиб уйин намойиш этса - шу биз учун энг олий тухфа булар эди. Узингиз Куконда уйнагансиз, куконлик мухлисларни канака фанатлигини яхши биласиз. Бу йил жамоани чемпионатга кучли тайёрлайсиз деб хамма мухлислар сиздан умидвор. Утган йили Андижонда курсатган уйинларинг энг чиройли уйин булган эди(шахсан ман учун). Уша уйинда хамма нарса ухшаган эди. Шундай уйинларни кутиб коламиз.
+1   
12 jan 10:10:48
Король
Reply to comment by DINAMO PFK
Eshtik-da Dinamo oliy ligada uynamas ekan
Нега аниклик киритин
+1   
12 jan 08:53:44
Пахтакорим
Жуда ақлли фикрлар!
   
12 jan 23:33:13
Мухлис
омадингизни берсин Нуъмон ака юксак чуккиларни забт этинг, футболни теран тушунган инсон экансиз
   
12 jan 20:49:13
Rustam
Reply to comment by Тимур....
Рахмат шунча аккили гапларга.. ЛЕКИН НОМОНАКА ЖАМОАНИ КУЧАЙТИРИЛАР МУХЛИСЛАР БУ ЙИЛ ЯХШИ НАТИЖА КУТИШЯПТИ АГАР БУ ЙИЛАМ ПАС УРИН ОСАК. ТОЛИПОВ АКАНИ ГАПИГА КИЕН ХЕЧ КИМ ИШОНМЕ КУЯДИ АКАНИ БОХОНАЛИ ТУГАГАНДУР...
Тупа-тугри Толипов вада беришдан нарига утолмайди 2014йилда уйингохни тамирлаймиз шароит яхшиланади деб вада берган эди нима узгариш булди Текистил; База нима булди
   
12 jan 15:30:00
Fc Shurtan 2017
Reply to comment by DINAMO PFK
Pul yuk dinamoda na abed na ujin na zaftirik bor. Jamoa tarkalib ketadi bironta yangi uyinji yuk
Яхши ният килиш керак.Динамога омад.Ойнинг 15и кора 15 и ёруг.
   
12 jan 12:02:08
Тимур....
Reply to comment by ARSENAI@REAI
Кукондан Фаргонадан факат ёшларни тарбиялашга эътиборни кучайтириш керак. Нима кераги бор четдан уйинчи олиб келиб уларга вилоятни пулини сарфлашни. Ундан кура узимиздан юлдузларни чикариш керак.
Вилояти пули кетса кетиптида сиз 10минга билет олиб кирганиздан киен поляда чет эл уйинчиларидан юраса кизигрогбасми лигянерлардан йошлар хам урнак олади сиз мухлис бусез вилояти пули кеткиси кеса шундегам кеторади.сиз пул кетади диме мухлислигизи килорин сизи чунтагиздан кетмедию.сиз зато 10минга билет олас
   
12 jan 11:30:43
maxkamjon
Нуъмонжон мехнатингизни биламиз.Чунки, Кукондаликларингизда жамоани ичидамиз. Ишлашдан чарчаманг.Айтганингиздай уйинчиларни техника, жисмоний холатидан хам майдонда фикрлаш тезлигини ошириш керак.Шунда уйинчилар майдонда тезкор ва тугри карор кабул килади.
   
12 jan 11:29:14
ARSENAI@REAI
Кукондан Фаргонадан факат ёшларни тарбиялашга эътиборни кучайтириш керак.
Нима кераги бор четдан уйинчи олиб келиб уларга вилоятни пулини сарфлашни.
Ундан кура узимиздан юлдузларни чикариш керак.
   
12 jan 11:26:58
Король
Reply to comment by DINAMO PFK
Pul yuk dinamoda na abed na ujin na zaftirik bor. Jamoa tarkalib ketadi bironta yangi uyinji yuk
Ха тушинарли
championat.asia
< show latest news
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: