Latest news

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  19 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  114 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

Нўъмон Ҳасанов - апрель ойининг энг яхши мураббийи News

Нўъмон Ҳасанов - апрель ойининг энг яхши мураббийи

championat.asia талқинига кўра апрель ойининг энг яхши мураббийи деб "Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов тан олинди.

Ўтган ойда қўқонликлар жуда ажойиб иштирок этишди. Дастлаб мавсумни сенсацион ғалабалар билан бошлаган "Динамо" 2:1 ҳисобида Қўқонда таслим қилинди.

Сўнгра Ҳасанов шогирдлари Муборакда "Машъал" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтишди. 7-турда "Қўқон-1912" ўз мухлислари қаршисида Бекободнинг "Металлург" клубини 3:0 ҳисобида тор-мор этишди.

Ниҳоят ой сўнггида Ғузорда "Шўртан" клуби таслим қилинди - 3:2. Маълумот учун, бу мавсум Ғузорда "Нефтчи", "Локомотив" ва "Пахтакор" каби клублар гол ура олмай мағлуб бўлиб қайтишганди.

Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги "Қўқон-1912" айни пайтда 8та учрашувдан 17 очко тўплаб мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда.

Ўтган ойда Ихтиёр Каримов "Шўртан", Виктор Кумиков "Олмалиқ", Илҳом Мўминжонов "Навбаҳор" ва "Локомотив" мураббийлар штаби ҳам анча яхши ишлашди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лигада "Динамо" клуби мураббийлар штаби тенгсиз бўлишганди.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика