Latest news

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  50 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  0 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  8 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  8 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Нўъмон Ҳасанов «Андижон» ҳақида нима деди? News

Нўъмон Ҳасанов «Андижон» ҳақида нима деди?

Хоҳлайсизми-йўқми барибир ўзбек футболида «Андижон»нинг ўз ўрни бор.

Шу сабабли аксарият мутахассислар ушбу жамоага бефарқ эмаслар. Гарчи жамоа биринчи лигада қатнашаётган бўлса-да, иккинчи даврада янгича қиёфага кираётган «бургутлар» тўғрисида кўпчилик фикр билдирмоқда.

Айни пайтда «Қўқон-1912» жамоаси олий лигада анча ишончли иштирок этган ҳолда совринли ўринлар учун курашмоқда. Бунда албатта жамоа устози Нўъмон Ҳасановнинг ҳиссаси катта. 

Мазкур мутахассис имкон қадар бошқа клубларни ҳам кузатиб боради. Жумладан, Нўъмон Нурматович «Андижон» жамоасига ҳам бефарқ эмас. Буни унинг қуйида билдирган фикрлари орқали билиб олишингиз мумкин.

- Ростини айтсам, «Андижон» жамоасининг ўйинини ҳозирча кўрганим йўқ. Агар улар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказганимизда ҳам қандайдир фикрга эга бўлардим. Лекин у ерда яхши ўйинчилар йиғилган. 

Назаримда, 1-ўриндаги жамоа билан ўртадаги очколар фарқи катта. Аслида эса «Андижон» биринчи лигага тушиб кетмаслиги керак эди. 

Ўзи бу вилоятда албатта футбол бўлиши керак. Шуни яхши биламанки, Андижон халқи учун биринчи ўринда футбол туради. Андижонга кўп борганман, ашаддий мухлисларига жуда бой. Шунинг учун бу жамоага фақат омад тилайман.

1-ўрин биланми ёки 2-ўрин биланми, фарқи йўқ, асосийси, олий лигага қайтса бўлгани! Мен кўпчиликдан эшитяпманки, ҳақиқатан «Андижон»да яхши жамоа йиғилибди. 

Биласизми, тезроқ бу клуб олий лигага қайтиши керак. Айни пайтда элитада қатнашаётган баъзи-бир клублардан кўра айнан «Андижон»нинг иштирок этгани яхши эди. Барибир Андижонда мухлислар бошқача. У ерда футбол бўлиши шарт, - дея сўзини якунлади, - Нўъмон Ҳасанов.


Шуҳратбек Жўраев 


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика