Ноил Губанов : “Ҳоким кубоги” турнири биз учун катта мактаб бўлди"
08 feb 2017 10:49
News
Ноил Губанов : “Ҳоким кубоги” турнири биз учун катта мактаб бўлди"
Олий лига вакилининг ғалабаси билан якунланган учрашувдан сўнг “Истиқлол” бош мураббийи Ноил Губанов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.
-Бу турнир биз учун жуда катта мактаб бўлди. Янги тузилган жамоа учун олий лига вакиллари қатнашган турнирда финалгача келиш менимча жуда яхши натижа. Футболчиларимиз бугун қўлларидан келганча Қўқон жамоасига қаршилик қилишди. Лекин барибир тажриба ўз сўзини айтди деб ўйлайман. “Қўқон-1912” жуда кучли жамоа . Бу жамоага қарши ўйиндан футболчиларимиз яхшигина тажриба орттиришди.
Бу турнирни ташкилотчиларига , шахсан вилоятимиз ҳокимиги ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Шунингдек бизни қўллаб турган раҳбариятимизга ҳам катта рахмат айтаман.
Биз бу йил биринчи марта биринчи лигада иштирок этамиз. Уй учрашувларимизни муҳташам “Истиқлол” стадионида ўтказамиз. Хозирча барча шароитларимиз кўнгилдагидек. Мақсадимиз чемпионатда муносиб иштирок этиш.
Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments