Latest news

18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  0 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  1 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  3 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  9 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  17 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  26 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1

Нодирхўжа Юлдашев: "Тинимсиз машғулотлар натижасини Осиё Кубогида кўрамиз" News

Нодирхўжа Юлдашев: "Тинимсиз машғулотлар натижасини Осиё Кубогида кўрамиз"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда Осиё Кубоги-2015 мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда.
Ушбу йиғинда терма жамоамизга ҳамкасбимиз Нодирхўжа Юлдашев ҳамроҳлик қилмоқда. Биз Дубайдаги иккита ўртоқлик учрашувини томоша қилган ҳамкасбимиз билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Осиё Кубогига ҳам борган сари оз вақт қолмоқда. Терма жамоамизнинг тайёргарлиги қандай кетяпти?
- Ҳозирча ҳаммаси жойида. Машғулотларни ичида туриб шунга амин бўляпман-ки, жуда оғир. Тинимсиз ишлайсиз, аммо буни натижасини Осиё Кубогида кўрамиз. Агар ҳозир терма жамоамиз тайёр десам-у, ОКда иш ўхшамаса ёлғончи бўлиб қоламан. Тайёрмас десам, танқидлар ёғилади. Муҳими, ҳар ким мусобақани ҳис қилиб турибди ва ўз устида тинимсиз ишлаяпти. Лекин Иордания билан ўйин аввалгиларидан анча яхши бўлди. Бари-бир етакчиларимиз, Аҳмедов ва Жепаровга муҳтожлигимиз кўриниб қоляпти.

- Тайёргарлик жуда жиддий тарзда олиб борилмоқда деса бўладими?

- Бўладими эмас, айнан шундай. Ўзим уч кун машғулот ўтказиб кўрдим, тўғриси менга эмас экан. Ҳаваскорлар орасида дарвозада туриб юрганим маъқул.



- Машғулотларда урғу асосан нималарга эътибор бериляпти?
- Волков футболчиларни жисмоний тайёргарлигига жавобгар, баъзан футболчилар жуда қаттиқ нагрузкаларни оляптилар. Ашурматов эса 6 кун давомида Аҳмедов билан яккама-якка ишлади. Қосимов ва Мақсудов ўйин тактикаси устида. Қисқа вақт ичида ҳамма нарсага улгуриш керак ва бу менимча мураббийларни қўлларидан келяпти.

- Йигитларнинг кайфияти қандай? Уларнинг кўзида нуфузли мусобақадан олдин ўт чақнаяптими?
- Аъло. Анзур 60 ўйинини ўтказганидан кейин Миржалол Қосимовга уни барчани олдида эътироф этиш режасини бердим. Бу ёшлар учун стимул, фахрийларга эса меҳнатлари қадирланаётганига яна бир бор ишонч дегани эди. Мураббий фикримни қўллаб-қувватлади. Опреатор, Жамол ака билан бозорга бориб статуэтка сотиб олдик. Йигитлар хурсанд. Ҳаммани йиғдик, шундан кейин кўпчилик ўзининг натижаси ҳақида қизиқди. Кичик буюртмаларни олдик. Кападзега 120-ўйинини ОКда нишонлашини тиладик, худди шундай юбилейни ОКда узоқроққа борсак Жепаров ва Аҳмедов ҳам нишонлайди. Кейин уларга расмлар ёқаяпти, балки ишонмассизлар, бу ҳам уларнинг кайфиятига ижобий таъсир этяпти.

- Ҳозирги тайёргарлик ва ўртоқлик ўйинларидан келиб чиқиб Осиё Кубогида нимага умид қилсак бўлади?
- Камида ярим финал. Аммо бизни ¼ финални ўзидаёқ иккита жиддий рақибдан бири кутиб турибди. Австралия мезбон, Жанубий Корея эса бироз айёрроқ рақиб. ЖЧ-2002ни барчангиз эсласангиз керак, яна ОК бу катта форум, унда ҳамма имкон қадар узоқроққа боришни истайди, аммо маркетинг жиҳатдан бизни узоққа боришимиз баъзиларга тўғри келмаслиги мумкин...

- Тушунтириброқ айтсангиз...
- Дейлик, финалда Ўзбекистон - Япония. Бу ўйинни нари борса 10 миллион киши кўради, агар Жанубий Корея  Япония бўлса, бу кўрсаткич бир неча баробарга ошади. Савдо-сотиқ, атрибутикалар ва ҳоказо, бирма бир тўхталиб ўтирмаган бўлардим. Нишимурани ҳадеб фақат бизга панд бераверишини ортида ҳам маркетинг ётмаганига ким кафил? ЖЧга Кореяни чиққани афзалми ёки Ўзбекистонни? Улар шундоқ ҳам кучли, биз улар билан тенг бўлишимиз мумкин, аммо маркетинг томонидан уларни енгиб ўтиш учун янада кучли бўлишимиз керак. Бугунги пойдевордан келиб чиқиб эса...
 


- Терма жамоамиз яқин бир ҳафта ичида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди: Иордания ва Ироққа қарши. Бир сўз билан айтганда, бу ўйинлар қандай кечди? Ҳар иккала ўйиндаги ғалабага бош омил нима бўлди?

- Иорданиядан бир калла устун эдик, Ироқ билан эса тенгма-тенг ўйин бўлди. Учинчи ўйинни кўриб Ироқ билан ўйинга якуний хулосамни бераман.
 
- Жамоанинг ўйин услубида қандайдир ўзгаришлар борми?
- Ҳа, авваллари асосан қанотдан ҳужум бўларди ва бўйдор футолчи марказдан гол уриши талаб қилинарди. Ҳозир, 4-3-3 тактикаси шакиллантириляпти. Турсунов ва Ҳасанов биринчи бўлимда қанотдан кириб борувчи ҳужумчига айланадилар. Уларни ярим ҳимоядаги ўрнини Денисов ва Шораҳмедов эгаллайди. Марказда яна Кападзе ва Искандеров бор. Аввалги ўйинда қанот ҳужумчиси вазифасини Рашидов бажарган эди. Асосан пас ўйнаш орқали рақиб жарима майдончасини ичига киряпмиз. Ўйин услуби ҳам анча такомиллашди. Яқинда битта футболчимиз, агар мураббийни талабини тўлиқ бажара олсак, Осиё Кубогини ютиб юборишимиз мумкин деб айтиб қолди. Лекин менимча бу ўзгаришлар бизга ЖЧ саралашида қўл келади.
 
- Сардор Рашидов Иорданияга, Жамшид Искандеров Ироққа қарши ўйинда гол урди. Шундан келиб чиқиб, бу икки футболчи Осиё Кубогида асосий таркибда ўйнайди деса бўладими?
- Мураббийни ҳам шу савол қийнаётган бўлса ажаб эмас. Мухлисларда ҳам. Ҳозир Аҳмедов ва Жепаров майдонга қайтса, нега Искандеров йўқ деймиз. Агар Аҳмедов ўйнамаса, нега у йўқ деб. Ярим ҳимоямиз энг кучли нуқтамиз ва унда рақобат жуда катта. Асосий таркибда ўйнашга ҳамма ҳақли, аммо айнан ўша кун ким тайёр бўлади, гап мана шунда. Ёки Рашидов ўйнайдиган қанотга Галиулинни чақиришмаганидан норозилар кўп. Тасаввур қилинг, сиз йил давомида меҳнат қиласизда, ҳосилни териш пайтида бошқа киши келади. Галиулинга ҳурматимни сақлаб қолган ҳолда шуни айтаманки, уни ОКга бориши, ўша қанотда йил давомида терма жамоада ўйнаган Рашидов ва Турсуновни қолдириб кетишида адолатсизлик бўларди. ЖЧ саралашида эса ҳаммаси яна нолдан бошланади. Ким бошидан меҳнат қилса, ўша марҳамат ниятига эришсин. Терма жамоамизни ЖЧ саралашидаги сўнгги иккита ўйини олдидан Шацкихни интервьюсини ёдга олинг, терма жамоамиз менсиз биринчи ўринга чиқди ва мен шу ўйинлар давомида терма жамоани ҳеч бўлмаса захирасида ўтирган футболчисини ҳам ўрнига ЖЧга боришга ҳаққим йўқ, деган. Мана  сизга профессонал кишининг фикри.
 
- Мана шу иккита ўртоқлик баҳсида биздан кимлар алоҳида ажралиб турди? Ҳозирги кунда терма жамоанинг етакчиси ким?

- Манга кутилмаганда Лутфилло Тўраевнинг ўйини ёқди. Иккинчи ўйинда эса Шораҳмедов ва Денисов. Марказий ҳимояда бироз муаммо бор, Тўхтахўжаевни дисквалификацияси шу ерда панд беряпти. Ҳужумда Сергеевда ҳам интилиш бор. Рашидов ва Искандеров рақобатни ҳис қилган ҳолда, яхшироқ ҳаракат қилишга интилишяпти. Сайфиев ҳам чакки эмас.

- Ироқ билан беллашувда Сервер Жепаров майдонда кўринмади. Унга нимадир бўлдими?

- У машғулотларнинг иккинчи кунида оёғини шикастлаб олди. умумий гуруҳга қўшилганига икки кун бўлди.

- Дарвоқе, Одил Аҳмедовнинг ҳолати қандай? У Осиё Кубогига тўлиқ тайёр бўла оладими?
- Жисмонан бирон нарса дея олмайман. Яна олдимизда 15 кун бор. Уни туридаги профессионаллар ўзларида ирода топа оладилар. Муҳими ундаа катта ўйин тажрибаси бор. ОКда баъзан битта зарба билан ўйинни ҳал қилишингиз мумкин. Яхшиси дуо қилайлик, ҳаммаси жойида бўлади.

- Ислом Тўхтахўжаевнинг кайфияти қанақа? Унинг ОФК томонидан тўртта ўйинга дисквалификация қилиниши футболчига салбий таъсир кўрсатдими?

- Ҳаммадан ҳам унга қийин. Соппа-соғ бўлсангда майдонга туша олмасанг. Ўйин амалиётида гап катта. Агар бизни олий лигамизда барча ўйинлар шиддатли кечганида, айтишимиз мумкин эди, ҳеч қиси йўқ 3та ўйин ўйнамаса ўйнамаптида. Аммо ундай эмас, камига жамоа у сиз шакилланиб қолиши мумкин. Мураббийлар имкон қадар унга далда бўляптилар, ўзи ҳам ёш бола эмас. Ироқ билан иккинчи ўйинда майдонга туша олади.
 
- Маълумки, БААда 26 нафар футболчи шуғулланмоқда. Лекин шулардан уч нафари Австралияга бора олмайди. Бу борада тахминлар борми?
- Келинг тахминимни ёзиб, футболчиларни кайфиятини бузмай. Ҳаммаси 29 декабрь куни маълум бўлади. Ҳозир мен ўз номзодимни айтсам-ку, биронта футболчида муаммо юзага келиб ўрнига ўша бола кетса, аммо шу мақоладан кейин 3 кун давомида уни кайфиятидан асар ҳам қолмайди. Яхшиси, бунга Ироқ билан иккинчи ўйиндан кейин жавоб олганимиз мақул.



- Ўтказилган иккита ўртоқлик учрашувидан келиб чиқиб мусобақада ўйнайдиган асосий таркибни айта оласизми?

- Нестеров дарвозада, бари бир унда тажриба катта. Яна, Аҳмедов ва Жепаровни ҳолатини инобатга олган ҳолда, Денисов, Исмоилов, Кападзедан бошқасига жавоб бера олмайман. Қолган футболчиларнинг барида бир хилда имконият бор.

- Футболчиларимиз қандай шароитда яшамоқда? Меҳмонхонада ҳаммаси муҳайё қилинганми?
- Ҳаммаси жойида, икки маҳал машғулот. Сув, ҳаво, еб ичиш аъло даражада.
 
- Дам олишга ҳам фурсат бўляптими?  
- Ҳа, кечки овқатдан кейин хонага кириб кроватга чўзилганда. Фақат ўйин бўлиб ўтган куннинг эртасига 5 соатли дам бериляпти. Лекин бу ҳам меъёрни сақлаб қолган ҳолда!

- Ҳозирча бўлиб ўтган иккита ўртоқлик ўйинимизга бошқалар томонидан ҳам қизиқиш бўлдими?
- Аллақачон битта футболчимиз билан скаутлар қизиқиб қолди. Бу ҳақда Алишер ака хабар бердилар, аммо уни номини айта олмайман. Бу мусобақа давомида унга таъсир қилиши мумкин.

- Гуруҳдаги рақибларимиз - Саудия Арабистони, Хитой ёки КХДРдан бизни ўрганиш учун вакиллар келганми?
- Хитой бизни жиддий ўрганяпти. Афтидан улар иккинчи ўрин йўлида бизни рақиб деб биляптилар.
   
- Анзур Исмоилов 60-ўйинини ўтказганидан сўнг кичкина бўлса ҳам тақдирлаш маросими ўтказилди? Бу таклиф кимдан чиққанди ва қандай юзага келди?
- Энг зўри мана шунда бўлди. Анзурдан ташқари Виталикни ҳам табрикладик. Мураббийлар штаби билан келишган ҳолда уларни махсус статуэтка билан тақдирладик. Унга бу ёқди.


Хайрулла Холиқов суҳбатлашди
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика