Latest news

07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  0 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  6 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  6 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3

Нодирхўжа Юлдашев: U-23 Осиё кубоги, фон ортидаги қаҳрамонлар News

Нодирхўжа Юлдашев: U-23 Осиё кубоги, фон ортидаги қаҳрамонлар

Нодирхўжа Юлдашев кечагина якунланган U-23 Осиё Кубоги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мусобақада бизнинг кўзимизга фақат терма жамоа ва ЎФА вакиллари кўринди.


Мен ушбу жараёнгача ва мусобақа давомида натижага катта меҳнати сингганларни санаб ўтсам. 

1. Тошкент шаҳар ҳокимлигига мусобақа бошланишига 3 ҳафта қолганда “Пахтакор”га катта юкламдаги ва пул ишлатилиши керак бўлган вазифа тушди. Бу вазифани Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги ҳокимлик ва клуб раҳбари Дилшод Каримов   қўлдан келганча бажаришди. Қисқа фурсат ичида стадион ремонт қилинди, Қибрайдаги база машғулот учун таъмирдан чиқди. Умумий ҳаражат 5 млрд сўмдан ошди. Очилиш маросими учун махсус монитор қўйилди. Тошкентнинг яна бир жамоаси, “Бунёдкор” раҳбари Улуғбек Мирзаев. Бу инсон ҳам Осиё чемпионатини яхши савияда ташкил қилишда, клубнинг деярли барча ходимлари билан шижоат кўрсатди. 


2. Тошкент гигантлари, Тошкент футбол ассоциацияси ва унинг қошидаги  “Пахтакор” ва “Бунёдкор” академиялари. 

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоаларининг 2001 ҳамда 2002 йилда таваллуд топган авлод вакиллари 2014 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок эта бошладилар. 

Улар йиллар давомида Кудряшов, Нуралиев, Коростиченко, Чигатаев, Қурбонбоев, Отажонов каби мураббийлар қўл остида шаҳар биринчилигида тўп тепиб, кейин шаҳар U-18, 2-лига мусобақасида иштирок этдилар ва ўринбосарлар орқали ўз клубларининг асосий таркибига етиб бордилар. 


3. Қашқадарё ҳокимлиги ва “Насаф” ҳам футболчилари, ҳам инфраструктураси билан яқиндан ёрдам берди. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳудудда меҳмонларни кутиб олиш, уларга яхши савияда хизмат кўрсатишни маромига келтириб бажарди. “Насаф” академияси тарбияланувчилари эса Кападзе жамоасини кучайтириб берди. Уларни тарбиялашда эса Эшқобилов, Каюмов, Мойлиев ва Қўнғиров катта меҳнат қилганлар. Бердиевга қадар Холмуродов ҳам ёшлар лигасида имконият берди.


4. “Абу”! Абдураҳмон Фозилов киши кўрмас, ўзининг армияси билан жуда катта меҳнат қилди. Айниқса мухлиссиз ўтган Японияга қарши ўйинда стадион олдида қилган иши тақсинга сазовор. Финалда мағлубиятга учраб турган пайтимиз, ўз ёрдамчилари билан бўлинган ҳолда барча секторларни имкон қадар тартибли бўлишга чақириб турди. 

Қисқаси, бу мен кўрганларим. Яна фон ортида турган қаҳрамонлар, ДХХ, ИИБ, Тез ёрдам, МЧС ларни ҳам санаб ўтиш мумкин.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика