Latest news

13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  14 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  7

Нодирхўжа Юлдашев спортдаги энг катта муаммони айтди News

Нодирхўжа Юлдашев спортдаги энг катта муаммони айтди

Январь ва декабрь ойида таваллуд топган ўсмирлар ўртасидаги фарқ 11 ойни ташкил қилади.

11 ойлик гўдак янги туғилган чақалоқдан сезиларли фарқда кучли бўлганидек, 7-12 ёшли футболчилар ўртасидаги мана шу 11 ойлик фарқ йил охирида туғилганларнинг зиёнига ишлайди.

Йилнинг биринчи ярмида таваллуд топган футболчилар доимий равишда октябрь - декабрь ойларида дунёга келганларга солиштирганда жуда кўп. Яқинда Тошкентда Осиё чемпиони бўлган U-20 терма жамоамизда 23 нафар футболчи қайдномадан жой олган бўлса, шундан 19 нафари августгача туғилган. Йилнинг сўнгги 3 ойига 2 нафар ўйинчи тўғри келяпти. 

Энди Ўзбекистонда 2003-04 йилда таваллуд топган чақалоқлар статистикасига қараймиз. 2003 йилда 262 827, 2004 йилда 278 269 нафар ўғил  дунёга келди. Жами 541 096 нафар. Бу ойига 45 000 нафардан дегани. Тизимдаги битта бандни йўқлиги туфайли 200 000 нафарга яқин чақалоқдан келажакда 10 нафар футболчи чиқмаяпти. Улар ҳам йилнинг дастлабки 9 ойида туғилган болакай каби чақалоқ бўлиб дунёга келади, улардан ҳеч қандай фарқи йўқ.

Диафрагмада Сиз иккита Осиё чемпионатида қатнашган терма жамоаларимизга оид маълумотни кўрасиз.

Бу ерда 2та терма жамоани таҳлил қилдим ва ундан ташқари Суперлигада 1995 (28 ёш) йилдан 2001 (22) йилгача таваллуд топган футболчиларни ҳам ўргандим. 

Бу муаммо қаердан келиб чиққани аниқ, жисмоний томондан кичик ёш тоифалардаги мусобақаларда 6 ой ҳам жуда катта роль ўйнайди. Муаммо аниқ, касал йиринглаб бўлган, унинг давосичи? Бу ҳақда батафсил изланиш қилиб ёзаман. Аввал ҳам бу мавзуни кўтарганимда кўп маълумот тўплаганман, уни яна бойитишим ва сўнгги 2015 йилдан бери шўнғиганим болалар футболида амалиётда кўрганларимдан келиб чиқиб хулосаларимни ҳам айрим жойларига ўзгартириш киритаман. Ҳозирча, маълумот шу.

Ёш кичрайтириш мана шундан келиб чиқади. Ўз йилида туғилган, аммо йил бошидагилардан жисмонан орқада бўлганлар бу ишга қўл уради.

Россияда илмий гуруҳ 2020 йилдан бошлаб йилнинг охирида таваллуд топган футболчиларни йўқолиб бораётганлиги бўйича мавзуни кўтардилар. 

Улар гапларини асослаш учун 2001 йилдан 2006 йилгача таваллуд топган Москванинг топ жамоаларининг статистикасига назар ташладилар. 

Булар, "Спартак", ЦСКА, "Динамо", "Чертаново", "Краснодар", "Локомотив".

Мен улар ўтказган амалиёт ичида U-17 жамоасини мисол тариқасида Сизларга тақдим этаман. Статистика 170 нафар футболчидан келиб чиқиб тузилган.

Гувоҳи бўлганингиздек, Россияда ҳам йилнинг иккинчи ярмида таваллуд топган футболчилар йўқ ҳисоби. Биздан фарқли равишда, рус футболи жисмоний тайёргарлик негизида тузилади. Бундай вазиятда йилнинг охирида таваллуд топган футболчини "еб" қўйишади.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика