Latest news

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

Нодирбек Тўйчиев: “Ёшларга йўл беришни лозим топдим” News

Нодирбек Тўйчиев: “Ёшларга йўл беришни лозим топдим”

“Андижон” ишқибозлар клуби раиси Нодирбек Тўйчиев ўз аризасига биноан истеъфога чиқди.

Бунинг сабабларини билиш мақсадида унинг ўзига мурожаат қилдик. 

- Шу кунгача севимли “Андижон” жамоамизни қаерда бўлмасин, ҳар қандай холатда қўллаб-қувватлаб келдик. Мухлисларни бирлаштириб, уларни аҳил оиладек қила олдик деб ўйлайман. Ҳар холда бошқа вилоятдагилар ҳавас билан қараб келади. Жамоамизнинг қайси сафар ўйинига бормайлик, мезбонлар билан ҳам илиқ муносабат ўрнатганимиз устун келиб, учрашув пайтида тинчликни сақлаган холда, маданиятли бўлиб, футболчиларни олқишлаб борамиз. Инсон ёши ўтган сайин асабийлашиб бораркан. Шахсан менда шунақа холат бўлди. Охирги вақтларда кўп асабийлаша бошладим. Соғлигим кўтармай қолаётганди. Ҳаммамиз учун энг аввало оила муқаддасдир. Фарзандларимиз ҳам бўй кўрсатиб бораётган бир пайтда ишқибозлар сардори бўлиб юриш ҳам мантиқан тўғри келмаса керак деган фикрга бордим. Шунинг учун клуб офисига бориб ўз аризамга биноан истеъфога чиқишга қарор қилдим. Бу билан орқамизда турган ёш ва серғайрат укаларимизга йўл бердик. Энди бу билан “Андижон”ни ўйинларига кирмайман демоқчи эмасман. Бундан кейин ҳам севимли жамоамнинг ютуқларини кўришни истайман. Ишқибозга ҳеч ким стадионга киришни ман эта олмайди. Шу кунгача қуёш чарақлаб чиқиб турган пайтда ҳам 18-секторда мухлислик қилдик. Энди қарама-қарши трибунадан ўрин оламиз. 

- Ишқибозлар клуби раиси сифатида юрганимда қўлимдан келганича янгилик яратиб, мухлисларни бир мақсад йўлида жипслаштира олгандим. Энди кейинги раис ким бўлишини мен билмайман. Фақат шуни истардимки, бундан кейин ҳам “Андижон” мухлислар клуби мавқеини юқорига кўтарилишини. Кимдир ёнимизга келиб маслаҳат сўраса, имкон қадар тўғри йўл йўриқ кўрсатамиз. 

- Ҳозир соғлигимни тиклашга эътибор қаратяпман. Менимча жамоамизнинг “Нефтчи”га қарши кечадиган баҳсига кира олмасам керак. Энди кўпроқ оилам учун вақт ажратаман. 

- Энди қайси секторда ўйин кўришим мумкин? Келинг, бу яхшиси сир бўла қолсин – дейди Нодирбек Тўйчиев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика